Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Озгина шабада бўлса ёки севалаб ёмғир ёғса, дарҳол электр таъминоти узиб қўйилади...»
  • 25.03.2022
  • 304

Мурожаат эгаси: Эгамов Носиржон Нўмонжонович

Электрон почта: nosirjonegamberdiyev8@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Улуғнор тумани, Гулистон МФЙ, Буюк ипак йўли кўчаси, 18-уйда истиқомат қиламан. Гулистон МФЙ ҳудуди озгина шабада бўлса ёки севалаб ёмғир ёғса, дарҳол электр таъминоти узиб қўйилади. Шу сабабли сиздан қаттиқ илтимос, келиб ўрганиб, кўзингиз билан кўриб, жиддий ёндошган ҳолда масалага жавоб берсангиз.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Носиржон Нўмонжонович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

het.uz – расмий веб-сайти

Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Мурожаатчига қўшимча маълумот: Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда, энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли, электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён ҳисобланади ва унинг олдини олиш учун ҳозирда паст ва юқори кучланишли электр тармоқларида, подстанцияларда таъмирлаш-созлаш, модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво, кучли шамол ва ёмғир пайтида электр тармоқларида содир бўлган қисқа туташувлар туфайли электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин. Агар электр тармоқлари ва подстанциялар, трансформатор пунктлари ўз вақтида, сифатли эксплуатация қилинса, ноқулай об-ҳавода электр таъминотида узилишлар кам кузатилиши лозимлиги тўғри. Аммо симёғоч ва бошқа электр қурилма ҳамда ускуналарига мутахассислардан ташқари шахслар томонидан ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар, уланишлар ва бошқа техник-муҳандислик шартларига риоя қилинмаган ҳолда ташқи таъсирлар кўрсатилса, бу ҳам юқори истеъмол ва ноқулай об-ҳаво шароитида носозликлар кўплаб кузатилишига сабаб бўлади. Шунинг учун, маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги электр таъминоти қурилмалари фақат мутахассисларга мурожаат қилиш орқали созлаб-таъмирланиши лозим.

Батафсил танишиш учун:

Бу ҳақда батафсил маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олишигиз мумкин: ЭНЕРГОТИЗИМДА МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ — КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАС УСТУВОР ВАЗИФА: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

САВОЛ-ЖАВОБ — истеъмолчилар, журналист ва блогерлар диққатига қўшимча маълумотлар:  https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>