«Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда»
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Комплаенс назорати хизмати: «Коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил» мавзусида матбуот анжумани тезислари
  • 31.03.2022
  • 530

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6247-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Комплаенс назорати хизмати томонидан «Коррупцияга қарши кураш — давлат ва жамият янгиланишида муҳим омил» мавзусида ўтказиладиган матбуот анжумани нутқи.

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ёки жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис, унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим йўналишларидан саналади.

Бугунги кунда коррупция билан боғлиқ турли хил сиёсий ва иқтисодий келишмовчиликлар тўғрисида деярли ҳар куни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўляпмиз. Бундай хабарлар орқали дунё ҳамжамияти коррупциянинг мамлакатлар сиёсати, иқтисодиёти ва турмуш даражасига нақадар салбий зарар етказаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.

2017 йил 4 январдан Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни кучга киритилгани коррупцияга барҳам бериш учун тегишли ҳуқуқий асосларни яратиб берди. Мазкур қонун ижроси тўлиқ ва самарали таъминланиши учун бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам қабул қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари коррупцияга оид давлат ҳуқуқий сиёсати йўналишларини белгилаб берди.

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш ҳаракати бошландими, ушбу иллатдан азият чекмаслик учун ҳаммамиз бир тан-у бир жон бўлиб, коррупцияга қарши курашишни вазифамизга айлантиришимиз лозим. Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади.

Коррупцияга қарши мувофиқлик тизими (anticorruption compliance) жаҳон тажрибасида узоқ йиллардан буён мавжуд бўлиб, бошқарувда «Мувофиқлик назорати» (Compliance control) тизимининг бир кўриниши сифатида намоён бўлади. «Комплаенс» ёки «Комплаенс назорат» атамаси англо-саксон ҳуқуқий тизимида пайдо бўлган ва Оксфорд луғатида ушбу атама «талаб ёки кўрсатмага мувофиқ ҳаракат қилиш, итоат қилиш» каби изоҳланади.

Айтиш лозимки, коррупция келтириб чиқараётган оқибатлар жамиятларни ич-ичидан емириб, демократик ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади, иқтисодий ривожланишни издан чиқаради, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради.

Бугун катта-ю кичик, бой ва камбағал, қудратли ва кучсиз биронта давлатни коррупциядан ҳоли ҳудуд, деб айтолмаймиз. БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти бу офат туфайли йилига 1.5–2.6 трлн. долларгача зарар кўрмоқда.

Коррупция мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий ҳуқуқий ҳодисадир. Маълумки, бу иллат ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади. Жамиятнинг маънавий ахлоқини емиради, қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Шу билан бирга, уюшган жиноятчилик, терроризм ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради. Унинг домига илинган амалдор шахсий манфаатини давлат манфаатидан устун қўйиши натижасида, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади, чет эллик шерикларда ҳам ишончсизлик уйғотади ва уларни ҳамкорликдан қайтаради.

Жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш ҳар бир мамлакат олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳар бирида коррупцияга қарши кураш бўйича тегишли чора-тадбирлар ва унга қарши курашиш тўғрисида норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Ҳақиқатан, коррупция муаммоси бугунги кунда дунё миқёсида ўз ечимини талаб этаётган биринчи масалалардан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам, жаҳон ҳамжамияти бу иллатга қарши кескин курашмоқда. Бу йўналишда бир қатор халқаро ҳужжатлар ҳам қабул қилинган бўлиб, БМТ ҳомийлигида қабул қилинган коррупцияга қарши курашиш резолюцияси (1995 йил), Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси (1996 йил), Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши курашиш декларацияси (1997 йил), Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси (2000 йил), Коррупцияга қарши конвенция (2003 йил) ва бошқалар шулар жумласидандир.

Тан олиб айтиш лозимки, мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш изчиллик билан олиб борилмоқда. Бу борада сўз юритар эканмиз, аввало, мамлакатимиз 2008 йилда Коррупцияга қарши конвенцияга, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режасига қўшилганлигини, Олий Мажлис томонидан 2011 йилда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги битимни ратификация қилинганлигини кўрсатиб ўтиш лозим. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурларининг қабул қилинганлиги юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳам Коррупция жамиятимиз ривожига ғов бўлаётган энг катта иллат эканлигини баён этиб, қуйидаги сўзларни жумладан, “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак” – деб таъкидладилар.

Мазкур вазифалар ижросини тизимли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида, фақат парламент ва Президентга ҳисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этилиши зарурлиги айтиб ўтилди.

Коррупциянинг ҳуқуқий сабаблари ҳақида тўхталганда, унинг ривожи давлатдаги қонунларнинг сифатига боғлиқ бўлиб, номукаммал бўлган қонунлар ишламайди ва коррупцияга мойил шахслар бундан устамонлик билан фойдаланишга интилади. Коррупциянинг ижтимоий сабабларига жамиятдаги носоғлом муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билим ва маданияти, маънавиятининг қуйи (паст даражада) эканлиги, диний-маърифий саводсизлиги, уюшқоқлик ва жамоатчиликдаги фаолликнинг етишмаслиги киради. Шуниси эътиборлики, жамиятдаги ижтимоий онгнинг у ёки бу тарзда ўзгаришига одамларда давлат ва қонунларга нисбатан ишонч пайдо бўлишига, мамлакат раҳбар ходимларининг ўз вазифаларини қай даражада амалга оширишларига ўз таъсирини кўрсатади, албатта. Улар томонидан тўғри ва адолатли қарорлар қабул қилинса, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланса, ижтимоий ҳимоя кучайтирилса, халқнинг жамиятда адолат, ҳақиқат борлигига ишончи ортади. Унинг акси бўлса, одамлар орасида норозилик ва ҳукуматга нисбатан ишончсизлик юзага келади.

Шу мақсадда, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш сиёсати қабул қилинган ва унда асосий тўртта мақсадни амалга ошириш устувор этиб белгиланган.

Жумладан:

• Акциядорлик жамиятида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;

• аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, Акциядорлик жамиятида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

• Акциядорлик жамияти фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

• коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.

«O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari» акциядорлик жамияти 2019 йил ва 2020 йилнинг 3-чорак якунлари бўйича коррупция ва унга қарши курашиш бўйича Европа тараққиёт ва тикланиш банки ва Англиянинг «Good corporation» компанияси ҳамкорлигида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

1-босқич: Акциядорлик жамиятида коррупция ва унга қарши курашиш бўйича махсус бўлим очилди;

2-босқич: Акциядорлик жамиятида коррупция ва унга қарши курашиш бўйича 10 ортиқ халкаро талабларга жавоб берадиган ички ҳужжатларни масъул шахслари томонидан ишлаб чиқилиб, Акциядорлик жамиятининг ваколатли органлари томонидан тасдиқланди.

3-босқич: Акциядорлик жамиятида қабул қилинган корпоратив этика ва коррупцияга қарши тизим стандартлари тўғрисида жамият ходимларига семинар-тренинг доирасида хабардор қилинди.

4-босқич:

• Акциядорлик жамиятида коррупцион рискларни алоҳида иш жараёнлари доирасида таҳлил қилинди;

• коррупцион риск юқори бўлиши билан боғлиқ эҳтимолий коррупцион риск ва лавозимлар рўйхатини шакллантирилди;

• коррупция ва унга қарши курашиш хавфларнинг ҳар бирини минималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида йўл харитаси ишлаб чиқилди.

5-босқич: Коррупция хатарларининг ҳар бирини минималлаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириб ва уларнинг самарадорлиги таҳлил қилиш.

Акциядорлик жамияти compliance тизимида ходимлар томонидан қоидабузарликни хабар қилиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• Махсус телефон ажратилди;

• Алоҳида электрон почта очилди;

• Совғалар ва унга тенглаштирилган қимматбаҳо буюмларни рўйхатдан ўтказиш реестри шакллантирилди.

Шу билан бирга, Акциядорлик жамиятимизда коррупцияга мойил лавозимлар ва уларнинг рўйхати шакллантирилган бўлиб, унинг фаолияти билан тўғридан тўғри боғлиқ функцияларни амалга оширувчи соҳалар назоратга олинган.

Шунингдек, давлат харидлари соҳасига назар ташлайдиган бўлсак, коррупция ҳолатлари энг юқори этиб баҳоланган ушбу соҳада рискларни минималлаштириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган, унга асосан барча харидлар 100 фоиз электрон шаклга ўтказилиши, инсон омили таъсирини пасайтириш кўзда тутилган эди ва бу чора тадбирлар ўзини оқлади, яъни Акциядорлик жамияти фаолияти давомида 2021 йилда амалга оширилган давлат харидлари бўйича минималлаштирилган рисклар ҳисобига иқтисодий молиявий жиҳатдан бир мунча натижаларга эришилган.

2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги «Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4544-сонли қарорига асосан ишлар ташкил этилиб, электрон савдолар юритилиши бошланди ва энг яхши таклифларни танлаб олиш exarid.uz сайти ишга туширилиши муносабати билан Молия вазирлиги билан биргаликда коррупция аломатлари минималаштирилди.

2021 йилдаги фаолият сарҳисоби тўғрисида сўз юритсак, Акциядорлик жамиятида тўғридан тўғри тузилган шартномалар сони фақатгина қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилди ва қолган барча харидлар (товарлар, ишлар ва хизматлар жамиятда тўғридан тўғри тузилган шартномалар сони фақатгина қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилди ва қолган барча харидлар (товарлар, ишлар ва хизматлар) электрон савдо орқали амалга оширилди. Бунда тўғридан тўғри тузилган шартномалар сони 409 та, суммаси 20,8 млрд. сўм, махсус электрон портал орқали амалга оширилган шартномалар сони 987 та, суммаси 571,5 млрд. сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга, давлат харидлари соҳасида Халқаро аудиторлик компанияси ёллаш натижасида форензик аудит ўтказилди. Бу ишлар “Гранд Торнтон” компанияси томонидан амалга оширилиб, бирмунча хато ва камчиликлар аниқланди ва улар бартараф этилиб, ҳозирда тасдиқланган чора-тадбир бўйича жараён назоратга олинган.

Харидлар соҳасида коррупциявий рискларни минималлаштириш, инсон омилини янада камайтириш учун харидларни автоматлаштириш, жараённи тўлиқ ягона базага бирлаштириш, филиаллар омборхоналари, вазиятни кузатиб бориш, e.ombor.uz дастурига, 1С дастурига интеграциялаш ҳамда умумий тизимда раҳбарият назоратини енгиллаштириш мақсадида, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ҳамда комплаенс назорат хизмати назорати остида Акциядорлик жамияти харидлар офисини автоматлаштириш ишлари бошлаб юборилган ва дастлабки чизмалар ёлланган IT компанияси “Energyconsult” МЧЖ томонидан тақдим этилган.

Акциядорлик жамияти молия-иқтисод соҳасида пуллар оқими, молиявий оқим ходимларни рағбатлантириш жойларда смета харажатларини текшириб бориш, иложи борича иқтисод қилишга эришиш, ходимларни рағбатлантириш жараёнини стабиллаштириш, қилинган ҳаражатларни назорат қилиш бўйича ҳам бир мунча ишлар амалга оширилган.

Масалан, молиявий пуллар оқими бўйича йиллик ойлик кунлик мониторинг олиб бориш йўлга қўйилган, Бухгалтери ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси томонидан амалга оширилган тўловлар “банк клиент” дастури орқали Комплаенс назорат хизмати томонидан доимий кузатиб борилади, банк ҳисоб-рақамларидан амалга оширилаётган тўловлар қонунчиликка тўғри келиши, Акциядорлик жамияти иқтисодий кўрсаткичларига таъсири ва молиявий ҳисоботларда акс эттирилиши бўйича хулосалар бериб борилмоқда.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўзининг бир қатор вазифаларини амалга ошириш билан бирга юқори кучланишли электр тармоқларини қуриш, кенгайтириш, модернизация ва реконструкция қилиш, теxник қайта жиҳозлаш, объектларни молиялаштириш ҳамда уларни амалда бажарилиши учун йиллик ва истиқболли электр тармоқларининг қурилиш дастурларини ҳам амалга оширади.

Акциядорлик жамияти таркибидаги Капитал қурилиш, лойиҳа ва сметаларни экспертиза қилиш бошқармаси магистрал электр тармоқларда олиб борилаётган лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши ва ўз вақтида молиялаштирилишини мувофиқлаштиради.

Шунингдек, бошқарма билан биргаликда жамият таркибий корхона ва бўлинмаларидан лойиҳанинг бажарилишини назорат қилиш жараёнида пудратчи ташкилотларнинг шартнома мажбуриятларини ва зарур бўлганда, шартномада назарда тутилган санкцияларни тақдим этишни талаб қилинади.

Ушбу амалиётлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш ва қарорлари, Энергетика вазирлиги топшириқ ва кўрсатмалари ҳамда Шаҳарлараро норма қоидалари, xавфсизлик қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатлари асосида олиб боради.

«Ўзбекистон МЭТ” АЖ ўз навбатида республика иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабни ортиб бораётган қисмини тўлиқ қоплаш мақсадида Акциядорлик жамияти тасарруфидаги электр тармоқларини модернизация ҳамда реконструкция қилиш ишларини жадал олиб бормоқда.

Хусусан:

2021 йилда модернизация ва реконструкция дастури асосида жами қўшимча 1680 МВА қувват ошириш режалаштирилган. 2021 йил якунига 1855 МВА қувват режага нисбатан 110% оширилди,

шундан:

Тошкент вилоятида 150 МВА

“Чирчиқ” ПС 150 МВА;

Қорақалпоғистон Республикаси 125 МВА

“Беруний” ПС 125 МВА;

Хоразм вилоятида 75 МВА

“Хоразм” ПС 75 МВА;

Фарғона вилоятида 125 МВА

“Ўзгариш” ПС 50 МВА;

“Фарғона” ПС 75 МВА;

Бухоро вилоятида 128 МВА

“Қуюмозор” ПС 128 МВА;

Қашқадарё вилоятида 125 МВА

“Амир-Темур” ПС 125 МВА;

Навоий вилоятида 243 МВА

“Горная” ПС 43 МВА;

“Химия” ПС 200 МВА;

Самарқанд вилоятида 359 МВА

“Каттақўрғон” ПС 150 МВА;

“Самарқанд” ПС 209 МВА.

Наманган вилоятида 200 МВА

“Қизилровот” ПС 200 МВА;

Андижон вилоятида 200 МВА

“Хаканд” ПС 200 МВА.

Жиззах вилоятида 125 МВА

“ДНС-2” ПС 125 МВАли

Шунингдек, 193 километр узунликка эга 220 ва 500 кВ кучланишли магистрал электр тармоқларини қуриш режалаштирилган.

2021 йил якунига жами узунлиги 198,8 км 220 ва 500 кВли магистрал электр тармоқлари қурилди, режага нисбатан 103 %ни ташкил қилади.

Жумладан:

• Ўзбекистон Республикасидаги “500 кВли Ғузор–Регар (Л-507) узунлиги 64 км бўлган электр узатиш линиясини тиклаш” инвестиция лойиҳаси;

• Узунлиги 58 км бўлган “220 кВли Ғузор ПС - Амир-Темур ПС электр узатиш линиясини қурилиши" лойиҳаси;

• “Навоий ИЭС ва “Химия” ПС оралиғида узунлиги 27 км бўлган 220 кВли электр узатиш линиясини қуриш” лойиҳаси;

• “Поп-Наманган-Андижон” электрлаштирилган темир йўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” лойиҳаси доирасида узунлиги 24 км бўлган “220 кВли “Раустон” ТПСни ташқи электр таъминотига улаш учун “Оби-ҳаёт” ва “Сардор” подстанцияларига кириш-чикиш бўлган Л-С-О ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси;

• “Бухоро вилоятида “Aksa Enerji Üretim A.Ş” компанияси томонидан қурилаётган қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли электр станцияси учун узунлиги 14 км бўлган 220 кВ кучланишли ҳаво тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси;

• Самарқанд Ситидан ўтувчи узунлиги 3,8 км бўлган “220 кВли Чўпон-Ота–Сўғдиёна ҳаво тармоғини кўчириш” лойиҳаси;

• “Самарқанд-Бухоро темир йўл линиясини электрлаштириш ва тезюрар пассажир поезди ҳаракатини ташкиллаштириш” инвестиция лойиҳаси доирасида узунлиги 5 км бўлган “Навоий НС” ПСга Л-17-Б-1 220 кВ ҳаво тармоғи қуриш” лойиҳаси;

• “Самарқанд вилояти Нуробод тумани Тутли аҳоли яшаш пункти ҳудудида қурилаётган 100 МВт фотоэлектр станцияси” инвестиция лойиҳаси доирасида “Навоий ИЭСдан чиқувчи “Л-17-Қарши” 220 кВ ҳаво тармоғидан қуёш фотоэлектр станциясига 3 км кириш-чиқиш ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 5 январда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси томонидан 5-сонли буйруқ имзоланди. Қарорга асосан 2021 йил умумий қиймати 71,45 млн АҚШ доллар 10 та лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб, шундан:

Соҳа маблағлари ҳисобидан – 18,5 млн АҚШ доллари;

Давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 52,95 млн. АҚШ доллари ташкил этади.

2021 йил якунига барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 97,69 млн АҚШ доллар маблағ ўзлаштирилиб, режага нисбатан 136,72 фоизга, жумладан:

- Соҳа маблағлари ҳисобидан – 43,89 млн АҚШ доллари;

- Давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар – 53,021 млн АҚШ доллари бажарилди.

Шунингдек, 2021 йилда умумий қиймати 893,65 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳалари якунланиб эксплуатацияга топширилди, жумладан:

• “Жаҳон банки иштирокида магистрал электр тармоқлари подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси – 83,74 млрд. сўм;

• Самарқанд вилояти Нуробод районида “100 МВт қувватли қуёш фотоэлектростанцияси қурилиши” лойиҳаси – 14,27 млрд. сўм;

• “Жанубий-Ғарбий магистрал электр тармоқларининг эскирган жиҳозларини алмаштириш ва модернизациялаштириш” лойиҳаси – 79,59 млрд. сўм;

• “Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида жойлашган 500 кВ “Ғузор–Регар” (Л-507) юқори кучланишли электр узатиш тармоғини тиклаш” инвестиция лойиҳаси – 175,81 млрд. сўм;

• “Поп–Қўқон–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси – 2,74 млрд. сўм;

• “Поп–Наманган–Андижон электрлаштирилган темирйўл линиясининг ташқи объектларини электр таъминоти билан таъминлашда таянч нимстанциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси – 80,53 млрд. сўм;

• “500кВ Сурхон–Пули-Хумри (Хўжа-Алвон) электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида 500кВли "Сурхон" подстанциясидаги ОТҚни кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси – 42,19 млрд. сўм;

• “220 кВ “Беруний” ПСда 125 МВА қувватли АТ-2-200 иккинчи автотрансформаторни ўрнатиш ва қурилиш” инвестиция лойиҳаси – 8,51 млрд. сўм;

• “220/110/10 кВли “Сарибозор” ПСда 110 кВли ОТҚни кенгайтириш ҳамда 2 дона 110 кВ “Караман-1” ва “Караман-2” тармоқ ячейкаларини янгидан ўрнатиш” инвестиция лойиҳаси – 7,3 млрд. сўм;

• “220 кВ Тахиатош ИЭС – Хоразм ПС – Саримой аҳоли яшаш жойи (Хоразм вилояти) оралиғида электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси – 266,79 млрд. сўм;

• “220 кВ “Амир Темур” нимстанциясини “Ғузор” нимстанциясидан
220 кВ ҳаво линияси билан қуриш” инвестиция лойиҳаси – 72,57 млрд. сўм;

• “Учқун” спорт-соғломлаштириш комплекси қурилиши лойиҳаси –14,04 млрд. сўм;

• “Навоий ИЭС” ва “Химия” постанцияси оралиғида 220 кВли ҳаво тармоғини қуриш” лойиҳаси – 36,5 млрд. сўм;

• “НГМКдан ўтказилган подстанцияларни модернизация ва реконструкция қилиш” (“Горная” постанцияси) лойиҳаси – 7,66 млрд. сўм;

• “220 кВ “Хакан” постанциясида 200 МВА қувватли автотрансформаторни ўрнатиш ва қуриш” инвестиция лойиҳаси – 1,44 млрд. сўм.

Бундан ташқари, муҳим иқтисодий кўрсаткичлардан бири саналган, харажатларни қисқартириш бўйича, яъни хизмат автомашиналарга GPS ўрнатиш йўлга қўйилди.

Бунда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ қуйи ташкилотларида жами 510 та транспорт воситалари ва механизмлар мавжуд бўлиб, шундан 408 тасига GPS-тизими ўрнатиш имконияти бор. 2022 йил 30 март куни ҳолатига 79 та транспорт воситасига GPS-тизими ўрнатилган ҳамда жорий йилда қўшимча 100 та автомашинага ушбу тизимни ўрнатиш бўйича ташкилий ишлар бошланган. Шу билан жами транспорт воситаларининг 45 фоизига GPS-тизими ўрнатилишига эришилади.

Бунинг натижасида хизмат автомашиналари бўйича назорат қилиш ва йўналишларни мониторинг килиш, шунингдек маршрутлар оптимизациясига эришилади.

Яна бир муҳим коррупциявий хатарларни келтириб чиқарувчи омилларга сабаб бўлувчи соҳа — кадрлар тайёрлаш ва ходимларни ишга қабул қилиш жараёнидир.

uzbekistonmet.uz веб-сайтида бўш иш ўринларига салоҳиятли кадрларни жалб қилиш ҳамда ишга қабул қилиш жараёнини шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Онлайн резюме” ва “Онлайн маслаҳатчи” электрон дастурлари жорий қилинган.

2021 йилда 18 ходим ишга қабул қилинди, улар орасида 7 нафари тизимда кўп йиллар фаолият кўрсатган малакали мутахассислардир. Ишга қабул қилиш жараёнида ходимнинг кучли томонлари, бўш томонларини аниқлашда ёрдам берадиган сўровномалар тўлдирилади ва сўровномалар натижаси ўлароқ таҳлил ўтказилади, таҳлил натижаларига кўра ходим кучли томонлари кўриб чиқилади. Ишга қабул қилиш ижобий баҳолангач, ходим жамият Коррупцияга қарши сиёсати, одоб-аҳлоқ қоидалари ва меҳнат шартномаси шартларида (“антикоррупционная оговорка”) коррупцияга қарши битим билан таништирилиб, агарда ходим коррупцияга йўл қўйган тақдирда унга кўриладиган чоралар тўғрисида огоҳлантирилади.

Шунингдек, ходимларни ишга олишни янада шаффоф амалга оширишда, ишга қабул қилиш жараёнида видеокамера орқали видеоёзув йўлга қўйилган, бунда ишга кириш учун маълум бир лавозимга талабгорлар ўз таклифларини аризаларини электрон тақдим этишади ва махсус комиссия иштирокида очиқ суҳбат ўтказилади, суҳбат видеоёзувда сақланиб баёнлаштирилади.

 Жамиятда ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш (ERP, SCADA ва бошқалар) тизимларини жорий этилаётганлиги сабабли жорий йил январь ойида 15 нафар мутахассис ўқитилди.

“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари” (МҲХС)га ўтиш бўйича жамиятнинг 20 нафар мутахассиси февраль ойида ўз малакасини оширишди. Республика энергетика тармоғини трансформация қилиш доирасида DEVA тажрибасини ўрганиш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жамиятнинг 9 нафар раҳбар-ходимлари март ойида малака ошириб келди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият академиясининг 4 ойлик ўқув курсида жамиятнинг 2 нафар ходим апрель-май ойларида ўқитилди.

 Жамиятнинг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда филиалларда январь-сентябрь ойларида ташкил қилинган ўқув курсларда 1 796 нафар ходимларнинг малакаси оширилди.

Акциядорлик жамияти мурожаатлар билан ишлаш бўлими мавжуд бўлиб, ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор берилади ва масалани ижобий ҳал қилиб бериш мақсадида бўлишади. Ушбу бўлим ишлари ҳам комплаенс назорат хизмати томонидан кузатиб борилади 2021 йил давомида 1 355 мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 241 та шахсий ва сайёр қабуллар, 69 та ёзма мурожаатлар, 45 та электрон мурожаатлар келиб ўз ечимини топган.

Акциядорлик жамияти фаолияти очиқлиги ва шаффофлиги таъминлашда Ахборот хизматининг, аниқроғи жамоатчилик билан ишлаш тизимининг аҳамияти беқиёс. «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг расмий веб-сайти: uzbekistonmet.uz ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Utube, Youtube) орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақола, расмий баёнот, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда сўралган саволларга жавоблар, хабар ва маълумотларни ҳисобот жадвали шаклидаги иловалар орқали ҳавола этмоқда.

Шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТЕЛЕФОН 71/236-68-08 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда Девонхона (канцелярия) 71/236-6854 рақамлари фаолият кўрсатмоқда.

2021 йилда Call sentry рақами +998 (55) 500-5545 рақами ишга туширилди ва унинг иш фаолияти uzbekistonmet.uz веб-сайти билан интеграциялаштирилди.

Жамиятнинг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

Умуман олганда, Коррупцияга қарши курашишда Акциядорлик жамият расмий веб-сайтининг барқарор фаолияти муҳим аҳамиятга эга.

Веб-сайт 4 та тил-графика саҳифаларида (ўзбек тили кирилл ва ўзбек тили лотин графикаси, рус тили ва инглиз тилларида) юритилиб, унда 9 та рукн, 47 та нимрукн, 1 та Ўзбекистон Республикаси харитаси шаклидаги ҳудудий филиаллар ҳақида батафсил маълумотлар жойлаштирилган инфографика маълумотномаси мавжуд. Айни пайтда веб-сайтга жойлаштирилган маълумотлар сони 2100 дан ортиқ бўлиб, кенг жамоатчилик учун очиқ. Веб-сайтда мобил қурилмалар учун соддалаштирилган дизайн версияси, имконияти чекланган шахслар учун қўшимча қулайликлар, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларга тезкор муносабат билдириш, ташрифлар статистикасини ўрганиш ва назорат қилиш, веб-сайт бўйича излаш имконини берувчи функциялар мавжуд.

Ахборот хизмати томонидан Очиқ маълумотлар порталига Акциядорлик жамияти фаолиятига тааллуқли маълумотларни жойлаштириш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сонли қарорининг тегишли бандларига мувофиқ 2019 йил октябрь ойидан бошлаб киритиб борилмоқда. 2021 йил 15 июль санасидан бошлаб Очиқ маълумотлар порталига Фармонда белгилаб берилган тартибдаги маълумотлар юкланиб, ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилмоқда.

Мисол учун, Акциядорлик жамияти ҳақидаги: умумий маълумотлар (номи, манзили, асосий иш вазифаси, подстанциялар сони ва магистрал электр тармоқларининг узунлиги, филиал ва таркибий тузилмалар, иш тартиби, раҳбарият таркиби ва уларнинг қабул кунлари, филиал ҳамда таркибий бўлинмалар ҳақида батафсил маълумотлар, иш телефон ва почта манзиллари, аҳоли ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича ягона ва ишонч телефон рақамлари, веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари); асосий кўрсаткичлар (статистик маълумотлар, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг миқдори /жами генерация/, электр энергияси транспортировкаси, электр энергияси импорти ва экспорт ҳажми); қўшимча кўрсаткичлар (бўш иш ўринлари, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари ва статистикаси, маҳаллий саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни https://cooperation.uz ва https://exarid.uzex.uz портали орқали амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари, давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситаларининг сони) https://data.gov.uz порталига юкланмоқда.

Акциядорлик жамиятимиз фаолиятининг муҳим вазифаларидан бири, 84 та юқори кучланишли подстанциялар ҳамда 11400 километр узунликка эга электр тармоқларини эксплуатация қилиш, ўчишларни олдини олиш, шунингдек, Республимиз аҳолисига узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш учун реле ҳимояси ходимлари, эксплуатация бўйича навбатчилар, диспетчерларга тун-у кун давомида узлуксиз иш ташкил этилган.

• республиканинг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш;

• электр энергияни республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш;

• электр энергияни экспорт ва импорт қилиш, шунингдек, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш;

• электр энергияси ишлаб чиқарувчи, шу жумладан хусусий капитал иштирокидаги корхоналарни, шунингдек, магистрал ва ҳудудий электр тармоқларини ягона оператив-диспетчерлик бошқариш;

• электр энергияси ишлаб чиқарувчи, шу жумладан хусусий капитал иштирокидаги корхоналардан электр энергиясини ягона харид қилувчи функциясини бажариш, шунингдек, электр энергияни ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотиш.

Ҳозирда Акциядорлик жамияти таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 14 та филиал, электр тармоқларини рақамлаштиришга ихтисослашган “Energo-IT” филиали, “Ўзэнергоинжиниринг” АЖ лойиҳа ташкилоти, Махсус техника ва автотранспорт воситалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи “Энергомахсусавто” МЧЖ, электр тармоқларини қурилишга ихтисослашган “Магистралтармоққурилиш” филиали ва “Gridcon” МЧЖ ҳамда 5 та ижтимоий соҳа объектлари фаолият юритиб келмоқда.

Электр тармоқлари ва қурилмаларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари:

2021 йилда 9 дона куч трансформаторлари (129%), 77 дона ўчиргичлар (108%), 19 дона ҳаво компрессорлари (106%) ва узунлиги 1224,7 км бўлган 110-500 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари (102%) мукаммал таъмирланди.

292 дона подстанция трансформаторлари (102%), 1307 дона ўчиргичлар (105%), 33 дона ҳаво компрессорлари (110%) ва узунлиги 4593,9 км бўлган 110-500 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари (106%) жорий таъмирланди.

Республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳолининг электр энергиясига ортиб бораётган талабини тўлиқ қоплаш мақсадида, инвестиция дастурлари амалга оширилиб келинмоқда. Мавжуд подстанциялардаги маънан ва жисмонан эскирган электр ускуналарни замонавийларига алмаштириш, шунингдек қуввати кичик бўлган куч трансформаторларини катта қувватлисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

2022 йилда 10 дона куч трансформаторлари, 66 дона ўчиргичлар, 14 дона ҳаво компрессорлари ва узунлиги 810.23 км бўлган 110–500 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланади.

PDF файлида давоми

>