«Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда»
Президент раислигидаги видеоселектор: хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифаларни белгиланди
  • 02.03.2022
  • 208

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун, сизлар билан баҳорнинг биринчи кунида ҳаммамиз учун муҳим бўлган масала – хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифаларни белгилаб оламиз.

Сизларга маълумки, кўп минг йиллик давлатчилигимиз тарихида буюк намояндаларимиз, моҳир саркарда ва сиёсатчи бўлган ота-боболаримиз ёнида ҳамиша оқила, жасур ва фидойи момоларимиз ҳам ўзларининг юксак ақл-заковати, теран фикр ва мулоҳазалари, амалий ҳаракатлари билан мамлакат тараққиёти ва равнақига муносиб ҳиссаларини қўшиб келганлар.

 

>