Янгиликлар
«ДЕНОВ» ПОДСТАНЦИЯСИДАГИ ТРАНСФОРМАТОРНИ КАТТА ҚУВВАТЛИСИГА АЛМАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
  • 27.01.2020
  • 885

  «Сурхондарё МЭТ» филиали тасарруфидаги 220/35/6 кВли «Денов» подстанциясида мавжуд қуввати 40 000 кВА бўлган, 1965 йилда Тольяти трансформатор заводида ишлаб чиқарилган Т-2 куч трансформатори ўта юқори юкламада ишлаши оқибатида мавжуд юкламани кўтара олмаётган эди. Ушбу трасформатор модернизация режаси асосида алмаштирилиши режалаштирилган бўлиб, айни пайтда подстанция ҳудудига олиб келинган янги 63 000 кВА қувватли куч трансформаторга алмаштирилмоқда.   

  Ушбу муносабат билан Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва туманга чегарадош ҳудудларда электр таъминотида маълум миқдордаги чекловлар ўрнатилишига мажбур бўлинмоқда. Чекловларни камайтириш мақсадида захира манбалари сафарбар этилган ва модернизация ишлари 4 февраль санасигача давом этади.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти маъмурияти электр энергияга кескин суръатларда ошиб бораётган эҳтиёжни қондириш, хусусан ишлаб чиқарувчи корхоналарда режага мувофиқ ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини истеъмолчиларга тақсимлаб берувчи ташкилотлар етказиб бериш, энергоресурслар истеъмоли сезиларли даража ошган пайтда электр энегияси импорти амалиётларини бажариш, шу билан бирга, республикамиз ва минтақа энерготизимида барқарорликни (хавфсизлик мувозанатини ўрнатиш) таъминлаш учун барча кучларни сафарбар этган.

  Айни пайтда «Денов» подстанциясида мутахассис ходимлар модернизация дастури амалиётини қисқа муддат ичида сифатли бажариши учун навбатчилик ташкил этиб, туну кун меҳнат қилишмоқда.

  Юзага келган техник ҳолат учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati

>