Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Иккита кўчадаги янги хўжаликларига электр тармоқлари тортилмаган, амалий ёрдам беришингизни сўраймиз...»
  • 11.04.2022
  • 381

Мурожаат эгаси: Астанов Улуғбек Холмўминович

Электрон почта: jamshidmardanov038@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Урганжи МФЙда 60 та аҳоли янги хўжаликлари электр билан таъминланмаган. Пахтачи тумани электр тармоқлари янги хўжаликларга электр тармоқларини тортиб бермаяпти. 4 йил бўлди бизни ҳар хил ёлғон жавоб хатлари билан алдаб келмоқда. Қишлоқ тармоғига уланганмиз, кучланиш 160 В га тушиб қолади. Иккита кўчага электр тармоқлари тортилмаган, амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Улуғбек Холмўминович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизмати ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимиятига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

Самарқанд вилояти: https://t.me/e_turdimov

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>