Қизиқарли хабарлар
Хитойда дунёдаги энг катта водород ёнилғи қуйиш станцияси очилди
  • 04.04.2022
  • 491

Хитой водороддан фойдаланишни кенгайтириб, Пекинда дунёдаги энг йирик водород ёнилғи қуйиш станциясини очди. У кунига қарийб 5 тонна қувватга эга водород ишлаб чиқарувчи ускуна билан жиҳозланган бўлиб, бу ҳар куни 600 та автомобилга водород ёнилғисини қуйиш имконини беради.

Станция 200 000 квадрат метрлик Пекин халқаро водород энергиясини демонстрация қилиш ҳудудининг бир қисмида жойлашган. Шунингдек, у ер водород энергияси билан боғлиқ тадқиқот ва ишлаб чиқаришни бирлаштирадиган инновацион экотизимни яратишга қаратилган, синов қурилмалари ҳамда бошқа элементларни ҳам ўз ичига олган технопарк ҳисобланади.

#водород

Манба: https://t.me/clearenergy/1424

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>