Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Олмалиқ шаҳри деҳқон бозорида чироқ доим ўчади!»
  • 16.05.2022
  • 292

Мурожаат эгаси: Оллоёров Хушнуд Гулимбатович

Электрон почта: mirzobek.1993@mail.ru

Мурожаат мазмуни: «Ассалому алайкум! Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри деҳқон бозорида чироқ доим ўчади. Бу шаҳар электр таъминоти балансига кирмас экан. “Свет” ўчса на электрик келади бозорга, на бозор директори. Доим қийналамиз шу масалада...»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Хушнуд Гулимбатович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги (Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги) матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Тошкент вилояти ҳокимлиги https://toshvil.uz/

Ишонч телефони: (0 371) 200 88 11; Ягона телефон: (0 371) 232 80 63.

Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги: www.olmaliq.uz, телефон: 0 370 61-4-03-30.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>