Янгиликлар
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!»: тошкентлик энергетиклар Бухоро шаҳрига саёҳат уюштиришди
  • 08.06.2022
  • 308

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурига мувофиқ «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси жорий йилнинг 4–5 июнь кунлари кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирди.

Юқори кучланишли электр тармоқларига хизмат кўрсатувчи  40 нафар тошкентлик энергетикларнинг зиёрат тадбири филиал касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>