Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Электр тармоғини тармоққа улашда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз»
  • 05.06.2022
  • 377

Мурожаат эгаси: О.Абдуллаев

Электрон почта: suvtaminotmchj@mail.ru

Мурожаат мазмуни:

“Бухоро магистрал электр тармоқлари”
филиали директори С.С.Арслоновга

2022 йил 03 июнь куни эрталаб соат 05:22да юқори кучланишли “Қуйимозор” подстанциясига уланган 6 кВ кучланишли электр тармоғининг “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ Қуйи-Мозор сув кўтариш иншооти насос станцияси ёпиқ тақсимлаш қурилмасига кирувчи 6 кВли кабел линиясида носозлик юзага келган эди. Шу сабабли “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ Газпром-1 (ввод-1) линиясини тармоқдан ажратиб қўйишни сўраб мурожаат қилинган ва Филиал мутахассислари бу мурожаатни қаноатлантирилган эди.

Шуни маълум қиламизки, “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ томонидан техник таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиб, кабел линиясидаги носозлик бартараф этилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, электр қурилмаларини синовдан ўтказиб, қайта ишга тушириш мақсадида, “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ Сиздан 6 кВли Газпром-1 элекр тармоғини тармоққа қайта улашда амалий ёрдам беришингизни сўрайди.

О.Абдуллаев, “Муборакнефтгаз-Сувтаьминот” МЧЖ директори

Мурожаатга жавоб: “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ директорининг 2022 йил 05 июндаги 439-сонли мурожаат хатига асосан, “Бухоро МЭТ” филиали шуни маълум қиладики, 220 кВ кучланишли  “Қуйимозор” подстанциясидан чиқувчи 6 кВтли Газпром-1 электр линияси тармоққа уланиб, 2022 йил 05 июнь санаси соат 19:46да кучланиш берилди.

Ахборот хизматидан изоҳ: “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ раҳбарининг “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали директори номига юборилган мурожаати тегишли техник-муҳандислик тартиб-қоидаларига биноан ишчи тартибда амалга оширилган. “Муборакнефтгаз-Сувтаъминот” МЧЖ раҳбарининг мазкур мурожаати uzbekistonmet.uz веб-сайтининг “Мурожатлар” рукнига ҳам юборилгани туфайли мурожаатда кўтарилган масаланинг ечими расмий сайт саҳифалари орқали ҳам эълон қилинмоқда.

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>