Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «2022 йил май ойига ҳисоб-фактура киловатига 800 сўмдан ҳисоблаб чиқариб, мактабни қарздор қилиб қўйди!»
  • 10.06.2022
  • 342

Мурожаат эгаси: Мадаминов Ойбек Уразметович

Электрон почта: _gtkhk@mail.ru

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум! Ҳурматли компания раҳбарлари, мен Гурлан 2-сон касб-ҳунар мактаби бош ҳисобчисиман. 2022 йил май ойига ҳисоб-фактура киловатига 800 сўмдан ҳисоблаб чиқариб, мактабни қарздор қилиб қўйди. Энергиянинг ўзгариши июнь ойи 15-санасидан эмасми? Шунга аниқлик берсангиз илтимос.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро Ойбек Уразметович, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида батафсил: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/79

 Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/10548

“Мурожаатлар” рукни: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/23

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатларига киради.

⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

• het.uz – расмий веб-сайти

• Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

• Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлимлари: https://het.uz/oz/lists/regions

Маълумот ўрнида:

Ижтимоий энергетика ислоҳоти: аҳоли учун ижтимоий норма ва таклиф этилаётган янги тарифлар айни пайтда Ҳукумат порталида муҳокама қилинмоқда:

https://regulation.gov.uz/oz/d/61845

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>