Бўш иш ўринлари
Расмий веб-сайтда «Онлайн резюме» функцияси фаолият юритмоқда
  • 16.06.2022
  • 441

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг расмий веб-сайтида uzbekistonmet.uz «Онлайн резюме» функцияси ишга туширилган. Бу янги қулайлик ишга кириш истагида бўлган мутахассислар билан Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассисларини бевосита, онлайн режимда боғланиши мумкин.

«Бўш иш ўринлари» рукни

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, ҳар ойда тўпланган резюме-объективкалар жамланиб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этилади.

Маълумотномалар мутахассислар томонидан атрофлича ўрганилиб,  маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади.

⚡️ Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

☎️ Мурожаат учун: 71-236-6851.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
 t.me/uzmetaxborotxizmati

>