Қизиқарли хабарлар
Ўзбекистонда фото-иссиқлик қурилмаси тақдим этилди
  • 13.06.2022
  • 353

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институтида қишлоқ жойларда ва экстремал шароитларда фойдаланиш учун фото-иссиқлик қурилмаси ишлаб чиқилди. Ўрнатилган қуввати — 300 Вт.

Тизим кристалл кремнийли фотоэлектр хужайралари асосида ишлайди ва қишлоқ жойларда йил давомида электр энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш учун фойдаланишга мўлжалланган. Қурилмани яратишда гелли батареялари, инвертер контроллерлари ва 300 литрли иссиқ сув сақлаш идиши бўлган замонавий дизайн тузилмалари ишлатилган.

Қурилма қишлоқ хўжаликлари аҳолисига ёзнинг иссиқ мавсумида, қишда ва экстремал об-ҳаво шароитида ҳам хўжалик ва маиший ускуналардан қулай фойдаланиш имконини беради.

#Ўзбекистон #қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1502

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>