Қизиқарли хабарлар
Хитойнинг биринчи қуёш-тўлқинли фотоэлектр станцияси ишга туширилди
  • 15.06.2022
  • 381

Хитойнинг биринчи ақлли қуёш-тўлқинли фотоэлектр станцияси Чжэцзян провинцияси Угень шаҳрида ишга туширилди. Электр станциясида дрон текшируви технологиялари ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда «ақлли» диагностика тизимлари қўлланилади.

Қуёш ва сув оқими энергиясидан электр энергияси ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган электр станциясининг умумий ўрнатилган қуввати 100 мегаваттни ташкил этади.

Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 100 миллион кВт•соатдан ошади. Бу 30 мингга яқин хонадоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондиради, шунингдек, карбонат ангидрид чиқиндиларини бир хил қувватдаги анъанавий иссиқлик электр станцияларига нисбатан йилига қарийб 85 минг тоннага камайтиради.

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1508

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>