Қизиқарли хабарлар
Атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар (минг тонна)
  • 16.06.2022
  • 419

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2021 йилда атмосферага чиқарилган ифлослантирувчи моддалар борасида маълумотларни ўз сайтида эълон қилди. Мамлакат бўйича кўрсаткичлар 1,67 фоизга — 924,4 дан 909 минг тоннагача камайган.

Энг катта пасайиш Андижон вилоятида кузатилди, у ерда чиқиндилар 2020 йилдаги 11,5 минг тоннага нисбатан 56,52 фоизга – 5 минг тоннага камайган. Сирдарё вилоятида ҳам кўрсаткичлар сезиларли даражада (35,93 %) камайди – 2020 йилдаги 71,8 минг тоннага нисбатан 46 минг тоннани ташкил этган.

Шу билан бирга, Навоий, Наманган ва Бухоро вилоятларида эса атмосферага чиқувчи чиқинди газлар миқдори ортган.

#Ўзбекистон

Манба: https://t.me/clearenergy/1510

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>