Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига ишга кириш тартибини тушунтириб, мен билан боғлансангиз...»
  • 20.06.2022
  • 218

Мурожаат эгаси:  Хайриддинов Исломжон Ваҳоб ўғли, Навоий вилояти

Электрон почта:  islomcheek1177@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «Салом! Мен сизларга ишга кириш масаласида ўрганиб  чиқиш учун ҳужжатларимни электрон почта орқали юборган эдим. Афсуски, ҳалигача бу хатга жавоб йўлланмаган. Илтимос, тегишли тартибда ўрганиб, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ишга кириш тартибини тушунтириб, мен билан боғлансангиз...»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Хайриддинов Исломжон Ваҳоб ўғли! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди. Мурожаатингизга жавоб ўрнида, энг аввало сизга шуни маълум қилишимиз лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz электрон почталари орқали тегишли ҳужжатларингизни, қайси бўш иш ўрнига ишга кириш учун юбораётганингизни белгилаб (шу бўш иш ўрнига ишга қабул қилиш учун қўйилган талабларга мувофиқ келишингизни билган ҳолда) юборган бўлсангиз, у албатта Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилади.

Ҳурматли фуқаро, Исломжон Ваҳоб ўғли, Сизнинг марказий реле химоя автоматикаси хизматининг муҳандиси лавозимига ишга кириш истагини билдириб юборган резюме-маълумотномангиз Ходимлар билан ишлаш бошқармаси мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган. Ушбу бўш иш ўрни бўйича қўйилган талабларда “шу йўналишда камида 5 йил иш стажига эга бўлиши лозим” деган талаб қўйилган ва ишга киришдан олдингиз суҳбатларда мутахассислар реле ҳимояси ва автоматикаси хизматининг муҳандиси билиши лозим бўлган билим-тажриба даражасини савол-жавоблар орқали аниқлашга ҳаракат қилишади. Сиз юборган резюме маълумотномасида эса ушбу йўналишдаги 5 йил иш тажрибасига эга эмаслигингиз қайд этилган. Шу боис суҳбатга таклиф этиладиган номзодлар танлови амалга оширилганда иш тажрибангиз “белгиланган талабга мувофиқ эмас” дея топилиб, мутахассислар сизга таклиф қўнғироғини амалга оширишмаган. Аммо сиз кўрсатилган телефон рақамлари орқали мутахассисларга қўнғироқ қилиб, бу масала ҳақидаги маълумотларни олиш имкониятига эга эдингиз.

Маълумот ўрнида: «Онлайн резюме»  https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6851; 71-236-6190.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz

Электрон почта:   kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz

Ходимлар билан ишлаш бошқармасидан мурожаат:

Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, номзодлар олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

⇒ «Бўш иш ўринлари» рукни https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/25

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>