Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Қанча қарз бор?”
  • 28.06.2022
  • 235

Ахборот хизматидан тавсия: Ҳурматли фуқаро Шуҳрат Атабоев, мурожаат йўллаётганингизда, унинг мазмунини тўлиқ ифода этишингиз мақсадга мувофиқ. Мурожаатчиларга тўлиқ маълумот (жавоб) бериш — мурожаат мазмунининг тўлиқ, аниқ ва равон ёзилишига, қайта боғланиш контактлари ҳамда манзил ва бошқа кўрсаткичлар аниқ белгиланишига бевосита боғлиқ.

Мурожаат эгаси: Шуҳрат Атабоев, Жиззах вилояти

Электрон почта:  shurat@mail.uz

Мурожаат мазмуни: «Қанча қарз бор?»

Мурожаатга жавоб:  Ҳурматли фуқаро, Шуҳрат Атабоев! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, энг аввало сизга шуни маълум қилишимиз лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига мурожаат йўллаётганингизда, унинг мазмунини тўлиқ ифода этишингиз мақсадга мувофиқ.

“Қарз” сўзини мантиқан хулоса ўрнида “Электр энергияси таъминотидан қанча қарзим бор?” мазмунида тушуниб, мурожаатингизга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Ҳурматли фуқаро, Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди ва Сиз мурожаатда кўтарган масала турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Ижтимоий тармоқ саҳифалари: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/12611

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

 het.uz – расмий веб-сайти

 Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

 Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Маълумот ўрнида: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг het.uz расмий веб-сайти саҳифаларида “ISTE’MOLCHILAR UCHUN”, “KALKULYATOR” ҳамда “SHAXSIY KABINET” номли рукнлар https://het.uz/oz/pages/view/personal_account мавжуд бўлиб, улардан истеъмолчилар самарали фойдаланишлари ва бир қанча саволларига аниқлик киритишлари мумкин.

Маълумот ўрнида: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг расмий uzbekistonmet.uz веб-сайтида “ТАШҚИ ҚАРЗ” номли рукн бўлиб, халқаро молия институтлари ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, модернизация-реконструкция ишлари ҳақида маълумотлар ушбу ва бошқа рукн ҳамда саҳифаларда бериб борилади: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/54.

Ахборот хизматидан тавсия: Ҳурматли фуқаро Шуҳрат Атабоев, мурожаат йўллаётганингизда, унинг мазмунини тўлиқ ифода этишингиз мақсадга мувофиқ. Мурожаатчиларга тўлиқ маълумот (жавоб) бериш — мурожаат мазмунининг тўлиқ, аниқ ва равон ёзилишига, қайта боғланиш контактлари ҳамда манзил ва бошқа кўрсаткичлар аниқ белгиланишига бевосита боғлиқ.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>