Бўш иш ўринлари
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛАМИЗ!
  • 08.09.2022
  • 688

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали

❗️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти қуйидаги мутахассисларни ишга таклиф этади:

⇒ 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига жами 9 та бўш иш ўринлари мавжуд:

9 та бўш иш ўрни мавжуд:

1) Бошқарув раисининг трансформация, рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича ўринбосари — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

2) Ҳуқуқшунос-маслаҳатчи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

3) Ички аудит хизмати бошлиғи — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

4) Марказий реле ҳимояси ва электр автоматикаси хизмати етакчи муҳандиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

5) Биринчи бўлим бошлиғи — олий маълумотли ва камида 5 йиллик иш стажига эга бўлиши шарт;

6) Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш бошқарма бошлиғи -  олий маълумотли, иш тажрибасига эга;

7) Трансформацияни амалга ошириш бўлими бош мутахассиси — олий маълумотли, инглиз тилини билиши шарт, тажриба камида 5 йил;

8) Мустақил электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корҳоналар билан ишлаш бўлими мутахассиси — олий маълумотли, инглиз тилини билиши шарт;

9) Электр тармоқларидан фойдаланиш бошқармаси етакчи муҳандиси — олий маълумотли, иш тажрибасига эга - энергия тизимида камида 3 йил ишлаш тажрибаси.

✅ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг чораклик ва ҳар ойда янгиланиб борадиган маֹълумотларини Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали орқали кузатиб боринг!

«Бўш иш ўринлари» рукни

⇒  “Мурожаатлар” рукни

‼️ Эслатма: ўз таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этаётган фуқаролар айнан қайси лавозимга ўз номзодини таклиф этаётганини, шу билан бирга, қайта боғланиш учун телефон рақамларини тўғри ёзиб юборишлари шарт.

ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР:

• Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига биноан иш тартиби белгиланган, меҳнат муҳофазаси кафолатланади;

• Шаҳар марказида жойлашган шинам офис хоналари, лавозим йўриқномасида белгиланган шароит ва қулайликлар;

• Иш ҳақи миқдори штат бирлигига асосан (қўшимча устамалар ва мукофот пуллари).

Ходимлар билан ишлаш бошқармаси:

Ташкилотимиз магистрал электр тармоқлари йўналиши бўйича (электр энергетика тармоғида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-тиклаш ишлари) фаолият олиб боргани боис, аксарият номзодлар учун олий таълим муассасаларининг энергетика йўналишини битирган бўлиши талаб этилади.

Бўш иш ўринларини малакали кадрлар билан тўлдириш жараёни шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида, биз ҳар ойда тўпланган резюме-объективкаларни жамлаб, тегишли хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиқларига тақдим этамиз. Тақдим этилган маълумотномалар мутахассислар томонидан ўрганилиб, атрофлича кўриб чиқилади. Таржимаи ҳолдаги маълумот-кўрсаткичлар мутахассисларга маъқул келса, номзод бевосита суҳбатга чақирилади. Шундан сўнг бўш иш ўрни бўйича раҳбариятга ушбу мутахассиснинг номзодини тавсия этилади ва ишга қабул қилинади.

МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6851; 71-236-6190.

Веб-сайт: uzbekistonmet.uz/

Электрон почта: kadr_nes@mail.ruinfo@uzbekistonmet.uz

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

  t.me/uzmetaxborotxizmati

>