Янгиликлар
Эълон! ОАВ вакилларини Жаҳон банки иштирокидаги тадбирга таклиф этамиз!
  • 08.07.2022
  • 202

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда бир нечта инвестицион лойиҳалар амалга оширилиб, мамлакатимиздаги юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари бажарилмоқда.

Энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижадорлиги ҳамда истиқболдаги режаларни кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш кун тартибидаги муҳим масалалардан бири.

2022 йил 15 июль куни соат 9:30да «Hilton» меҳмонхона мажмуасининг “Тошкент–2” залида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш” номли лойиҳанинг очилиш маросимига оммавий ахборот вакилларини таклиф этамиз.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси, Энергетика вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари, шунингдек, Жаҳон банкидан вакиллари иштирок этади.

Масъул шахс: Уйғун Иргашев, (90) 023-0240; (71) 236-6628.

 

 Ахборот хизмати http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>