Янгиликлар
Энергия тежамкор технологияларни татбиқ этиш ва тизимни трансформация қилиш истиқболлари
  • 15.07.2022
  • 556

Бугун пойтахтимиздаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида “Электр энергетика соҳасини трансформация қилиш ва электр энергиясини барқарор узатиш” лойиҳасини ишга туширишга бағишланган тадбир ўтказилди.

Маҳаллий ва хорижлик мутахассислар, соҳа масъуллари иштирок этган тадбирда  Ўзбекистон Республикаси  инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли ва бошқалар  мазкур лойиҳа юртимизда электр энергетика соҳасига инновацион энергия тежамкор технологияларни татбиқ этиш ва тизимни  трансформация қилишда катта аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Жаҳон банки кўмагида амалга ошириладиган ушбу лойиҳа “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг устувор инвестицияларини молиялаштириш орқали эскирган энергетика инфратузилмасини модернизация қилишга кўмаклашади. Лойиҳа асосида мамлакатимизнинг 11 та ҳудудида 22 та эскирган юқори кучланишли подстанциясини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда кенгайтириш, шунингдек, Тошкент вилоятида янги 500 кВли подстанция ва электр узатиш тармоқларини қуриш кўзда тутилган.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Феруз Қурбоновнинг таъкидлашича, Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси лойиҳа учун  380 миллион доллар, Яшил иқлим фонди (ЯИФ) эса қайта тикланувчи энергия манбалари хавфини камайтириш ташаббуси доирасида 43 миллион доллар кредит ажратади.

– Ушбу молиялаштириш бизга энг паст фоиз ставкалари бўйича ва максимал муддати 40 йилгача тақдим этиляпти, – деди Ф.Қурбонов.– Яшил иқлим жамғармаси, шунингдек, лойиҳа доирасида танланган тадбирларни амалга ошириш учун 4 миллион доллар грант ажратади. Лойиҳа бўйича электр узатиш тизимини мониторинг қилиш, бошқариш ва эксплуатация қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган замонавий рақамли ҳамда телекоммуникация технологиялари ва ечимлари жорий этилади. Улар диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш бўйича янги техник-дастурий комплекс (SCADA), шунингдек, “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ марказий ва ҳудудий диспетчерлик марказлари учун электр энергиясини бошқариш тизимини (EMS) яратишни ўз ичига олади.

Тадбирда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли журналистларга интервью берар экан, у дастлаб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга, бунда барча соҳалар қаторида энергетика тизимини ҳам трансформация қилиш, электр энергиясини узатиш тизимларини ривожлантириш каби ишларга эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Ўзбекистонда электр энергиясини узатиш тизимлари ишончли, хавфсиз ва самарали бўлиши керак, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли. – Шу жиҳатдан, ушбу янги лойиҳа ҳукуматга электр энергетика соҳасининг самарали ишлаши ва ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Бу “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятини замонавий тижорат компаниясига айлантириш ва электр энергиясини узатиш тизимларини модернизация қилишни жадаллаштиради. Бундай чора-тадбирлар қарийб 32 миллион истеъмолчини ишончли электр энергияси билан таъминлаш ва қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш бўйича янги йирик лойиҳаларни электр тармоқларига улаш имкониятини яратиш ҳамдир.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА,ЎзА

 
minenergy.uz - Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистон электр таъминоти тизими модернизация қилинади

dy.uz - Ўзбекистонда электр узатиш тармоқлари янги тизимга ўтказилиши маълум қилинди.

www.spot.uz - Jahon banki elektr energetika sektori transformatsiyasiga $380 mln ajratmoqda

sof.uz - Жаҳон банки Ўзбекистон энергетика соҳасини модернизация қилиш учун 427 миллион доллар ажратади

youtu.be - Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистон электр таъминоти тизими модернизация қилинади

uza.uz - Энергия тежамкор технологияларни татбиқ этиш ва тизимни трансформация қилиш истиқболлари

t.me/yuksalish_live - Ўзбекистон электр таъминоти тизимини модернизация қилишга Жаҳон банки 380 млн доллар, Яшил иқлим жамғармаси 43 млн доллар кредит ажратади (40 йилгача муддатга).

kun.uz - WB to allocate $427 million to Uzbekistan for renewal of electricity networks

uzreport.news - Jahon banki ko‘magida O‘zbekiston elektr ta’minoti tizimi modernizatsiya qilinadi

uzreport.news - Всемирный Банк направит более $420 млн. на модернизацию энергосектора Узбекистана.

t.me/iadunyo_uz - Jahon banki O‘zbekiston energetika infratuzilmasini modernizatsiya qilish loyihasini qo‘llab-quvvatlaydi

 

>