Янгиликлар
"Сокин" ҳамда "Фарғона" подстанцияларида Кўрик тадбирлари доирасидаги саралаш босқич мусобақалари ўтказилди
  • 16.07.2022
  • 206

Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги"ни ўтказиш тўғрисидаги 150-сонли буйруғига асосан барча магистрал электр тармоқлари корхоналарида Кўрик тадбирлари ўтказилмоқда.

"Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги  220/110/10 кВли "Сокин" ҳамда "Фарғона" подстанцияларида Кўрик тадбирлари доирасидаги саралаш босқич мусобақалари ўтказилди.

⚡️Саралаш босқичида ҳар икки подстанция ходимларини Хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда йўриқномалардан ўзлаштирган билимларини тест топшириқлари асосида синовдан ўтказиб, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳимоя воситаларини сифатли кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш-созлаш ишлари учун топшириқнома бериш,  унга асосан иш жойларини тайёрлаш ва ишга қўйиш бўйича  ўз билим-тажрибаларини намойиш этишди.

 

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>