Янгиликлар
220/110/10 кВ кучланишли “Қизилравот” подстанциясида қўшимча 150 МВА қувват ўтказиш имконияти яратилди
  • 19.07.2022
  • 233

Аввал хабар  берганимиздек,  “Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги 220/110/10 кВли “Қизилравот” подстанциясида “Тўрақўрғон ИЭС” АЖ маблағлари ҳисобидан модернизация ҳамда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

⚡️ Филиал жамоаси томонидан амалга оширилаётган ишлар: ўз тасарруфидаги электр қурилмаларини барқарор, беталафот ишлашини таъминлаш; ходимлар томонидан меҳнат хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси талабларига тўла риоя этилишига ҳамда пировард натижада ишлаб чиқаришда ҳеч қандай фавқулодда ва бахтсиз ҳолатларга йўл қўймасликка эришиш; вилоят иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли истеъмолчиларига талаб этилаётган миқдордаги сифатли электр энергиясини етказиб бериш; пировард натижада Наманган вилояти, қолаверса, Ватанимиз иқтисодиётини янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган.

Филиал томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоби:

✔️ 2 х 125 МВА  автотрансформаторлар 2 х 200 МВАли замонавий автотрансформаторларга алмаштирилди. 4 та 220 кВли янги замонавий элегаз ўчиргичлари ва 4 та 220 кВли жисмонан эскирган мойли ўчиргичларни  замонавий  элегаз ўчиргичларга ҳамда  4 дона 110 кВли мойли ўчиргичларни алмаштириш ишлари тўлиқ бажарилди.

✔️ 110 ва 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаларига (ОТҚ-110 ва ОТҚ-220 кВ) кириш ва чиқиш йўлакларини асфальтлаш ишлари бажарилди.

✔️ Поп–Наманган–Андижон темир йўллари учун янги 2 дона 110 кВли ячейка қуриб ишга туширилди.

✔️ 220/110/10 кВ “Қизилравот” подстанциясида қўшимча 150 МВА қувватни ўтказиш имконияти яратилади.

✔️ Пудратчи қурувчи ташкилот томонидан 2 та 100 метр/куб сиғимга эга ёнғингa қарши сув ҳовузи таъмирланди ва 1 та 200 метр/куб сиғимга эга янги сув ҳовузи қуриб фойдаланишга топширилди.

✔️ Автоматик ўт ўчириш насос биноси реконструкция қилинди.

✍️ “Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>