Янгиликлар
500/220/10 кВ кучланишли "Ўзбекистон" подстанциясида ўқув-тактик машқлар ўтказилди
  • 25.07.2022
  • 232

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПФ–144-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисидаги "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг 2022 йил 4 июлдаги 165-сонли буйруғига мувофиқ "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали таркибидаги 500 кВ кучланишли подстанцияда фуқаро муҳофазаси бўйича режалаштирилган қўмондонлик-штаб ҳамда махсус ўқув-тактик машқлари зилзила ва унинг оқибатларига оид кўргазмали ўқув-услубий воситалардан фойдаланган ҳолда ўтказилди.

⚡️Эслатиб ўтамиз, зилзила ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича машқлар "Ўзбекистон МЭТ" АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси томонидан ўтказилмоқда ва унда бошқа тузилмалар ҳам иштирок этмоқда.

✍️ "Фарғона магистрал электр тармоқлари" филиали Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>