Янгиликлар
220/110/6 кВли «ШГХК», 220/35/10 кВли «GTL» подстанцияларида Хавфсизлик техникаси кўрик танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди
  • 27.07.2022
  • 248

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг 2022 йил 24 июндаги 150-сонли буйруғи ҳамда «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалининг 101-сонли буйруғига асосан Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги тадбирлари доирасида 220/110/6 кВли «ШГХК», 220/35/10 кВли «GTL» подстанцияларида Касб маҳорати кўрик танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Саралаш босқичида ишчи-ходимларнинг Хавфсизлик техникаси қоидалари ва йўриқнома орқали ўзлаштирилган билимлари синови, шунингдек, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳимоя воситалари яроқлилигини текшириш ва улардан иш жараёнида тўғри фойдаланиш, топшириқномага асосан иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш бўйича синов машқлари ўтказилди.

✍️ "Қашқадарё МЭТ" филиали Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи

⚡️ Аввал хабар  берганимиздек, «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги подстанцияларида Хавфсизлик техникаси кўрик танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

1️ Тадбирнинг биринчи босқичида ҳимоя воситалари ҳақида тушунчалар ва улардан тўғри фойдаланиш қоидалари бўйича тушунчалар берилди.

2️ Иккинчи босқичда намунавий топшириқнома асосида иш жойини тўғри тайёрлаш ва тўғри ишга қўйиш тартиблари кўрсатиб ўтилди.

3️ Учинчи босқичида намунавий жорий таъмир жараёни малакали ходимлар бошчилигида кўрсатиб ўтилди.

✔️ Иштирокчиларга саралаш босқичи жараёнида аниқланган хато ва камчиликларни тузатиш бўйича филиал бош муҳандис томонидан маҳорат дарси ўтказилди.

⇒ Тадбир якунида натижалар сарҳисоб қилинди ва улар қуйидагича:

1-ўрин — «Кўкдумалоқ», «GTL» подстанциялари;

2-ўрин — «Тезкор диспетчерлик пункти» ходимлари;

3-ўрин — «Амир-Темур», «Ғузор» подстанциялари.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>