Янгиликлар
«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали: Хавфсизлик техникаси кўрик тадбирлари доирасидаги “Касб маҳорати” мусобақалари ўтказилди
  • 30.07.2022
  • 297

✅  Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги тадбирларига тайёргарлик жараёни бошланди

⚡️ Аввал хабар  берганимиздек, магистрал электр тармоқлари филиалларида Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали ҳам шундай тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.  

Мисол учун, "Самарқанд МЭТ" филиалининг 136-сонли буйруғига асосан  220 кВ кучланишли «Самарқанд» подстанциясида касб маҳоратини баҳоловчи мусобақаларга тайёргарлик қизғин паллада. Кўрик мусобақаларида Филиал таркибидаги подстанция ҳамда хизмат кўрсатувчи бригадалар хизмати ходимлари иштирок этишади.

✍️ “Самарқанд МЭТ” филилали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи

✅  Хавфсизлик техникаси кўрик тадбирлари доирасидаги “Касб маҳорати” мусобақалари ўтказилди

Аввал хабар  берганимиздек, «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали таркибидаги подстанция ва хизматлар ўртасида (жами 60 кишидан иборат 10 та гуруҳ) ўқув семинар машғулотлари ҳамда «Касб маҳорати» мусобақалари 3 босқичда ўтказилди.

Иштирокчилар томонидан бажарилган машғулотларни 10 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди. Тест топшириқлари ҳамда техник-муҳандислик машғулотларида йўл қўйилган хато ва камчиликлар Филиал раҳбарияти томонидан маҳорат дарси шаклида кўрсатиб берилди. Кўрик танлов тадбирлари доирасида ўзлаштирилган билим-кўникмалар иштирокчилар томонидан таҳлил этилди.
 
✍️ “Самарқанд МЭТ” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси гуруҳи

✅ Кўрик танлов доирасидаги мусобақа ғолиблари рағбатлантирилди 

⚡️ Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад — хавфсизлик техникаси қоидалари ва йўриқнома орқали ўзлаштирилган билимлари синови, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш маҳорати, ҳимоя воситалари яроқлилигини текшириш ва улардан иш жараёнида тўғри фойдаланиш кўникмаси, топшириқномага асосан иш жойини тайёрлаш ва ишга қўйиш бўйича синов машқлари орқали "Самарқанд МЭТ" филиали ходимларининг масъулиятли иш жараёнига тайёргарлик даражаси аниқланди.

Мусобақа ғолиблари Филиал касаба уюшма томонидан рағбатлантирилиб, қимматбаҳо совғалар улашилди.

Натижалар қуйидагича:

♦ 1-ўрин — Ҳаво линиялари хизмати;
♦ 2-ўрин — "Самарқанд" подстанцияси;
♦ 3-ўрин — "Сўғдиёна" подстанцияси.
 
"Энг яхши билимдон" номинацияси ғолиби — С.Воҳидов, Ҳаво линиялари хизмати электр монтёри.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

>