Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Бизнинг “чек еримиз”дан ўтган ва симлари жуда паст осилган ёғоч симёғочларни бошқа ердан олиб ўтишингизни сўрайман. Уй қурмоқчиман!”
  • 15.07.2022
  • 273

Мурожаат эгаси: Ҳасанбоев Азизбек Бахтиёржон ўғли, Фарғона вилояти

Электрон почта: qaqatillo613@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Биз Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, Қорасоқол маҳалла фуқаролари йиғини, Наврўз кўчаси, 10-уй манзилида ота-онам, мен ва турмуш ўртоғим, икки нафар фарзандим, укам, турмуш ўроғи ва 1 нафар фарзанди ҳамда вояга етган иккинчи укам билан яшаб келмоқдамиз. Отам 2 гуруҳ ногирони.

Бу йил “чек еримиз”га уй қурмоқчи эдик, лекин еримизнинг тепасидан юқори кучланишли электр токи ўтганлиги учун уй қурганимиз йўқ. Ушбу электр токи ёғоч симёғочлар бўлиб, жуда паст жойлашган. Уй қурсам электр симига тегиб қолади. Шунинг учун, электр токини ўтган йўналишини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилмоқдаман. Яъни электр токини “чек ерим”нинг нариги томонидан олиб ўтиб кетса бўлади. Чунки еримни нариги бошида ҳеч қандай аҳоли учун берилган ерлар йўқ.

Шу сабабли келиб ўрганиб, мурожаатимни ижобий ҳал қилиб беришларингизни сўрайман. Ҳудудимдаги электр идорасига ариза билан мурожаат қилсам, электр симларни кўчириш харажатларни ўзим қоплаб берсам, кўчиришларини айтишди (оғзаки айтишди). Мурожаат жавоб хатида эса буни иложи йўқлигини айтишган. Шу масалада ёрдам беришларингни сўрайман.

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Азизбек Бахтиёржон ўғли! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг «Мурожаатлар» рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, энг аввало сизга шуни маълум қилишимиз лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

Сиз мурожаатда тасвирлаб ўтган ёғоч симёғочлар паст кучланишли электр тармоқлари тоифасига киради ва бу масалага ечим топиш учун мурожаатингиз мазмуни турдош ташкилот — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

 Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

het.uz – расмий веб-сайти

Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

Call centre: 1154

Қўшимча маълумот:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон «Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қароридан:

2-боб, 15-банд:  Муҳофаза зоналарида электр тармоғи хўжалиги объектларининг хавфсиз ишлашининг бузилиши, ... жумладан:

а) электр узатиш ҳаво линиялари симларига ва таянчларига бегона предметларни ташлаш, шунингдек, электр узатиш ҳаво линиялари таянчларига кўтарилиш;

б) ... электр тармоғи хўжалиги объектларига юриб ўтиш ва транспорт воситасида ўтиш жойларига ҳар қандай объектларни, предметларни (материалларни) жойлаштириш;

в) … электр узатиш ҳаво линиялари муҳофаза зонаси доирасида, шунингдек, электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зоналарида олов ёқиш;

г) ... кўплаб одамлар йиғилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш;

д) ахлатхоналарни жойлаштириш;

е) ... ёқилғи-мойлаш материалларини ташлаш ва қуйиш (электр узатиш кабель линияларининг муҳофаза зонасида) тақиқланади.

 

3-боб. Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш

 

13. Электр тармоғи хўжалиги объектлари ушбу электр тармоғи хўжалиги объектлари ўз ихтиёрида бўлган корхоналар томонидан муҳофаза қилинади.

14. Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:

а) электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб — четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб (ҳаво электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги) қуйидаги масофадаги параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми кўринишида кучланиши:

• 20 киловольт кучланишли линиялар учун — 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр);

• 35 киловольт кучланишли линиялар учун — 15 метр;

• 110 киловольт кучланишли линиялар учун — 20 метр;

• 220 киловольт кучланишли линиялар учун — 25 метр;

• 500 киловольт кучланишли линиялар учун — 30 метр.

Манба: https://lex.uz/docs/4133978

Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>