Қизиқарли хабарлар
Ҳиндистон жанубида сузувчи ҚЭСларининг қуввати икки баравар оширилди
  • 29.07.2022
  • 159

Ҳиндистон жанубидаги Телангана штатида сузувчи қуёш электр станциясини (ҚЭС) ишга тушириш якунланди. Унинг қуввати 100 МВт бўлиб, умумий майдони 243 гектарни ташкил этади.

Станциянинг бутун ишлаш даври давомида 4,4 миллион тонна СО2 тежалиши режалаштирилган, бу кўрсатгич эса Мисрнинг йиллик чиқиндилари миқдори билан тенг деганидир.

Теланганадаги лойиҳа туфайли мамлакат жанубидаги сузувчи ҚЭСларининг қуввати 117 МВт дан 217 МВт га ошди.

Ҳиндистон 2030 йилга келиб қайта тикланадиган энергия генераторлари (шу жумладан гидроэлектростанциялар) қувватини 500 ГВтгача оширишни режалаштирмоқда.
 
Яқинда Ҳиндистон биринчи қуёш-шамол электр станциясини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1563

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>