Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Бизнинг маҳалламиз 25–30 йилдан буён улама ёғоч ва темир устунлардан симёғоч ясаб, электр энергиясидан фойдаланмоқда...”
  • 22.07.2022
  • 220

Мурожаат эгаси: Қурбонов Неъматжон Ҳайитбой ўғли, Андижон вилояти

Электрон почта: qurbonov2509300@gmail.com

Мурожаат мазмуни: Ассалому алайкум, Мен Қурбонов Неъматжон Ҳайитбой ўғли. Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, “Меҳнат” МФЙ, Дўстлик кўчаси, 4-уйда яшайман.
Бизнинг маҳалламизда 25–30 йилдан буён улама ёғоч ва темир устунлардан симёғоч ясаб, томма-том сим тортиб, хавфли ва яроқсиз ҳолатда электр энергиясидан фойдаланамиз.
Тегишли ташкилотлардан, Сиздан илтимос, ёрдам беришингизни сўраб қоламиз. Олдиндан раҳмат!

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Неъматжон Ҳайитбой ўғли! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди.

Мурожаатингизга жавоб ўрнида, энг аввало сизга шуни маълум қилишимиз лозимки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланади.

Сиз мурожаатда тасвирлаб ўтган электр таянч устунлари симёғочлар паст кучланишли электр тармоқлари тоифасига киради ва бу масалага ечим топиш учун мурожаатингиз мазмуни турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

 het.uz – расмий веб-сайти

 Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

 Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

 Call centre: 1154

Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>