Янгиликлар
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ ва магистрал электр тармоқлари филиалларининг маъмурий бинолари томига қуёш панеллари ўрнатилмоқда
  • 03.08.2022
  • 466

  Жорий йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида иқтисодий тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида  қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 48-баёнида белгиланган топшириқлар ижроси ўз вақтида таъминлаш мақсадида, “Ўзтехсаноат” уюшмаси биносида ўтказилаётган қайта тикланувчи энергия манбаларини кўргазмаси эришилган келишувларга биноан,а “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ  Solar Nature корхонаси билан 28 объектга 500 кВт қувватли қуёш панели ўрнатиш бўйича умумий қиймати 5,0 млрд. сўмлик шартнома имзоланган эди.

 

  Мутахассисларнинг фикрича, ўрнатилаётган ушбу қуёш панеллари бир йил давомида Акциядорлик жамиятнинг электр энергия истеъмолини 1 080,0 минг кВт•соатга тежашга имкон беради.

 

 

  Айни пайтда Solar Nature корхонаси билан жорий йил 21 июлда тузилган шартномага кўра «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятнинг маъмурий биносида қуввати 50 кВт бўлган қуёш панели ўрнатиш ишлари бошлаб юборилган. Тадбир натижаси ўлароқ бир йилда 108,0 минг кВт•соат электр энергияси тежалиши кўзда тутилган.  

  Шу билан бирга, Акциядорлик жамияти ходимларининг яшаш жойларида намуна тариқасида ўрнатиш графигига асосан 20 нафар ходим хонадонида қуввати 73,5 кВт бўлган қуёш панели ва қуёш сув иститиш қурилмалари ўрнатиш бўйича шартномлар тузилмоқда. 2022–2026 йиллар давомида босқичма-босқич хўжалик истеъмолини тўлиқ қайта тикланувчи энергия манбаларига, яъни “яшил энергия”га ўтиш кўзда тутилган.

 

✍️ Салим Эшонқулов, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Электр энергияси технологик сарфини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи

 

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>