Янгиликлар
Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминланмоқда: веб-сайт саҳифаларида «Очиқ маълумотлар» бош рукни яратилди
  • 05.08.2022
  • 253

✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247 сонли Фармони талаблари  бажарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6247-сонли Фармони «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан ижро учун қабул қилинган. Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси томонидан имзоланган 2021 йил 22 июндаги 196-сонли буйруқ масъул ходимлар томонидан ижро этилмоқда.

Хусусан,

☑️ Фармоннинг 7а-банди бўйича амалга оширилган ишлар:

1️  Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари (Telegram, Facebook, Twitter, Instagram, Odnoklassniki, Utube, Youtube) орқали Жамият фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган таҳлилий мақолалар, расмий баёнотлар, ўтказилган матбуот анжуманлари ва брифингларда янграган саволларга жавоблар, Акциядорлик жамияти раҳбарининг интервьюлари, хизмат сафари ва хорижий ҳамкорлар билан ўтказилган учрашув тафсилотлари, шунингдек, харидлар ҳамда тендерлар ҳақидаги эълонлар, асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, бўш иш ўринлари, молия ва бухгалтерия ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилишларига оид маълумотлар ҳисобот жадваллари шаклидаги иловалар орқали кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилмоқда.

2️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг Ишонч телефони (Сall марказ) +998 55 500-55-45, ЯГОНА ТЕЛЕФОН рақами 71/236-6035 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда ДЕВОНХОНА (канцелярия) 71/236-6226 рақамлари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, «Халқ қабулхонаси» рукнида Жамият бошқаруви раиси ва ўринбосарларининг қабул кунлари, қабул қайдномасига ёзилиш учун Жамият бошқарув раиси ёрдамчисининг телефон рақамлари эълон қилинган.

3️ Акциядорлик жамиятининг веб-сайтида «ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ» номли рукн ташкил этилган бўлиб, унда интернет фойдаланувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан бевосита мулоқотга киришиш имкониятига. Келиб тушган мурожаатларнинг барчасига жавоб берилиб, мурожаатлар мазмуни ва билдирилган муносабатлар матни веб-сайт ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилмоқда.

4️ Шунингдек, Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайтига: 13 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари; 34 та Президент Қарорлари;  18 та Президент Фармонлари; 22 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари; 10 та Норматив ҳужжатлар; 2 та Халқаро ҳужжатлар ва бир нечта Йўриқнома ҳамда Низомлар ўзбек тили кирилл ва лотин графикасида, рус тилида ҳамда қисман инглиз тилида жойлаштирилган. Шу билан бирга, муҳокамадаги қарор лойиҳаларига тўғридан-тўғри ҳаволалар берилган бўлиб, веб-сайтнинг «Янгиликлар» рукнидаги мақола, эълон ва маълумотномаларда ҳуқуқий ахборот (Адлия тизимидаги янгиликлар) бериб борилади.

5️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мониторинг маркази томонидан тақдим этилган материаллар таҳлили, медиамакондаги негатив маълумотларга тегишли тартибда муносабат билдириш амалиёти мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Фото  ва видео ҳамда инфографика маҳсулотларидан кенг фойдаланилмоқда.

☑️ Фармоннинг 4-банди бўйича амалга оширилган ишлар:

Шунингдек, Акциядорлик жамияти веб-сайтида «Акциядорлар учун» номли рукн  ва унинг таркибида қуйидаги нимрукнлар: “Бошқарув ва назорат органлари” — 6 та кичик рукнлар; “Очиқ ахборот” — 6 та кичик рукнлар ва “Ички ҳужжатлар” — 3 та кичик рукнлар таркибида Жамиятнинг Устав фонди, Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, Бошқарув аъзолари, Корпоратив бошқарув комплекси, Ички низом, Бизнес-режа, Эмитент ҳисоботлар, Дивиденд тўлаш, Қимматли қоғозлар, МҲХС — Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, Аудиторлик хулосаси, Корпоратив бошқарув кодекси, Муҳим фактлар каби бўлим маълумотлари мавжуд.

uzbekistonmet.uz  расмий-веб-сайт саҳифаларида «Очиқ маълумотлар» бош рукни

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида АКТдан кенг фойдаланиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан рейтингли баҳолаш натижаларини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси тавсиялари, шу билан бирга, Ягона акциядор — Молия вазирлигининг тегишли кўрсатмаларига биноан uzbekistonmet.uz  расмий-веб-сайт саҳифаларида «Очиқ маълумотлар» бош рукни очилиб, унинг таркибига «Бўш иш ўринлари», «Асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари», «Ташқи қарз», «Мурожаатлар статистикаси», «Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар», «Хизмат сафари ва меҳмонларни қабул қилиш харажатлари», «Хизмат автомототранспорт воситалари»  каби рукнлар киритилиб, очиқ маълумотлар сирасига кирувчи ҳисобот матнлари бир бош рукн таркибида жамланди.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>