Янгиликлар
Юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда куз-қиш мавсумининг дастлабки амалиётлари бошланди
  • 08.08.2022
  • 212

"Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг бугунги ишчи тартибдаги видеоселектор йиғилишида 2022/2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини бошлаш тўғрисида топшириқ берилди.

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ бошқаруви раисининг кўрсатмаларига биноан мавсумий таъмирлаш-созлаш ишлари дастлаб қўшни республикалар ҳудудидан кесиб ўтган 220–500 кВ кучланишли электр тармоқларини кўрикдан ўтказиш, аниқланган камчиликни бартараф этиш, эскирган ускуна ва жиҳозларни янгилаш, таъмирлаш-созлаш, шунингдек, қўшимча тарзда қушлар қўнишидан ҳимоя мосламаларини ўрнатиш, таянч устунларининг мустаҳкамлигини таъминлаш ва бошқа техник-муҳандислик амалиётлари орқали бошланади.

⚡️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон ҳудудидан ўтувчи магистрал электр тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг барқарор фаолияти мамлакатимиз электр таъминоти ишончлилигини  оширишга хизмат қилади.

✍️ Ахборот хизмати

>