Янгиликлар
Энергетика вазирлиги: Энергетика тизимида SCADA ва EMS лойиҳасини амалга ошириш бўйича тендер эълон қилинади
  • 09.08.2022
  • 287

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ юқори кучланишли электр узатиш тармоғи тизимини мониторинг қилиш, бошқариш ва эксплуатация қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган замонавий рақамли технологияларини жорий этиш мақсадида диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш бўйича янги техник-дастурий комплекс (SCADA)ҳамда электр энергиясини бошқариш тизимини EMS жорий этиш учун тендер эълон қилинмоқда.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ (“ЎзМЭТ”) томонидан “SCADA/EMS/RTU ва телекоммуникация ва оптик толали кабеллар” лойиҳаси доирасида оптик кабеллар, ахборот тизимларини ўрнатиш ҳамда товарлар, ишлар, консалтинг ва  ноконсалтинг хизматларини харид қилиш учун Жаҳон банкидан 115 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари жалб этилмоқда.

Лойиҳа доирасида 113 та подстанцияда рақамли қурилмалар ўрнатилади ва 2 900 км оптик толали алоқа тармоғи тортилади.

Натижада электр узатиш тизимини мониторинг қилиш, бошқариш ва эксплуатация қилиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган замонавий рақамли ва телекоммуникация технологиялари жорий этилади. Улар диспетчерлик назорати ва маълумотларни йиғиш бўйича янги техник-дастурий комплекс, шунингдек, электр энергиясини бошқариш тизимини яратишни ўз ичига олади. Шу билан бирга, юзага келиши мумкин бўлган аварияларни олдини олиш ва тезкор бартараф этиш, маълумотларни масофадан туриб онлайн тарзда узатиш имконияти яратилади.

Харидлар Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган шартномалар бўйича харидлар қўлланмасида кўрсатилган тартибларга мувофиқ амалга оширилади. Танлов Жаҳон банкининг қарз олувчилари учун харидлар юриқномасида белгиланганидек, барча муносиб компаниялар ва жисмоний шахслар учун очиқдир. Лойиҳа бўйича музокаралар бўлиб ўтканидан сўнг, Жаҳон банки келишилган дастлабки харид режасини ва барча янгиликларни ўзининг ташқи веб-сайтида эълон қилиши белгиланган.

Тендер таклифларини қабул қилиш жорий йил 30 ноябр кунига қадар режалаштирилган.

Лойиҳа бўйича товарлар, ишлар, консалтинг бўлмаган хизматлар ва консалтинг хизматларини тақдим этиш истагида бўлган ёки қўшимча маълумотга эга булмоқчи бўлган компаниялар ва жисмоний шахслар қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Осиё кўчаси, 42 уй, 100084

+998 71 236 66 33;

+998 71 208 56 39;

+998 71 236 66 28.

scada@uzbekistonmet.uz;

neguscada@gmail.com;

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

https://minenergy.uz/uz/news/view/2099

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>