Янгиликлар
Online: Айни дақиқаларда энергетика соҳаси аёлларининг биринчи халқаро саммит-конференцияси бўлиб ўтмоқда
  • 09.08.2022
  • 270

Online: Айни пайтда Қирғизистоннинг Чўпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари энергетика соҳасида меҳнат фаолияти юритаётган аёлларининг биринчи халқаро саммит-конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларидан вакиллар, шунингдек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар кенгаши раиси Феруза Хаджимуратова ҳам иштирок этмоқда.

Семинардан кўзланган мақсад аниқ — энергетика соҳасида ишлайдиган аёллар ва мутахассислар учун платформа яратиш, гендер тенглиги ва ижтимоий инклюзия масалалари,  шу билан бирга, билим-тажриба алмашиш, касбий салоҳият даражасини ошириш ҳамда мулоқот учун тармоқ яратишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, халқаро саммит-конференцияси иши 2022 йил 9–10 август кунлари давом этади.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>