Янгиликлар
“Фарғона МЭТ” филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи
  • 10.08.2022
  • 354

 “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида 2022 йил давомида амалга ошириладиган ишлар режаси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилнинг 4-чорагида тасдиқланган бўлиб, жорий йил давомида мавсумий ва жорий таъмирлаш-созлаш, лойиҳалаштирувчи ҳамда қурилиш-монтаж ташкилотлари ёрдамида модернизация-реконструкция ишларини олиб бормоқда.

 Мисол учун, 2022 йил учун йиллик мукаммал таъмири режалаштирилган:

·   10 дона ўчиргичдан — 9 донаси,
·   1 дона компрессордан — 1 донаси (тўлиқ),
·   53,6 км ҳаво тармоғидан — 41 км электр тармоғи

бажарилган. Режа бўйича қолган мукаммал таъмирлаш ишларини ниҳоясига етказиш учун белгиланган муддатлари бор ва ушбу амалиётлар айни пайтда ҳам давом эттирилмоқда. Бажарилган барча ишлар кўлами “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилоят ҳудудий бўлими инспекторлари иштирокида техник назоратдан ўтказилган ва тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилган.

  Электр ускуналари ҳамда электр узатиш линияларини жорий таъмирдан ўтказиш бўйича бажарилган ишлар қуйидагича — “Фарғона МЭТ” филиали 2022 йил йиллик жорий таъмир режалаштирилган:

·  8 дона трансформаторлардан — 6 донаси,
·  49 дона ўчиргичлардан — 38 донаси;
·  47,4 км ҳаво тармоғидан — 35,9 км электр тармоғи

бажарилган. Электр қурилмалари ва ҳаво тармоқларини жорий таъмирлаш режасига кўра муддатлари бор.

Шунингдек, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали таркибидаги электр объектларида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

 · Айни кунларда “Ўзгариш” подстанциясининг ОВ-110 ячейкасидаги ВВШ-110 русумли ҳаволи ўчиргични LTB-145 русумидаги элегазли ўчиргичга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда;
·  “Фарғона” подстанциясининг ОВ-110 ячейкасидаги ВВШ-110 русумли ҳаволи ўчиргични LTB-145 русумидаги элегазли ўчиргичга алмаштириш ишлари давом этмоқда.
·  “Сокин” подстанциясида В-Т-2-220 ячейкасидаги У-220 русумли мойли ўчиргични LTB-245 русумидаги элегазли ўчиргичга алмаштириш ишлари, шунингдек, куз-қиш мавсумида электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида АТ-3 автотрансформаторини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда;
· 220 кВли Л-С-1 хаво электр узатиш линиясининг 48, 49, 50, 51, 52 ва 54-таянчларига жами 48 дона қушга қарши тўсиқлар (ППЗ) ўрнатилди ва қушларнинг ҳаво линиясига зарар етказиши натижасида содир бўлиши мумкин булган авариявий ўчишларнинг олди олинди.
·  “Фарғона” подстанциясидаги АТ-2 авторансформатори вводлари ва ПС “Ўзбекистон” подстанциясидаги АТ-2 автотрансформаторининг “С” фазаси вводи уланмаларида қизиши ҳолати “тепловизор” назорат қурилмаси орқали назоратдан ўтказилди.

  2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда электр қурилмалари тайергарлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг 2022 йил 25 июль кунидан ДИ-59-сонли баёни ижросини таъминлаш юзасидан филиал томонидан ишлаб чиқилган ““Фарғона МЭТ” филиали тасарруфидаги 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш линияларини раҳбар-муҳандис ходимлари томонидан кўрикдан ўтказиш жадвали”га мувофиқ кўрик ишлари олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Фарғона вилояти юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тасдиқланган режалар асосида, белгиланган муддатларида бажариб келинмоқда.

✍️ Шерзод Комилов, “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали директори в.б.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>