Янгиликлар
Хизмат сафари ҳисоботи: Энергетика соҳаси аёлларини қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган ягона майдон яратилади
  • 11.08.2022
  • 369

Аввал хабар https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2625 берилганидек, жорий йилнинг 9–10 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари энергетика соҳасида меҳнат фаолияти юритаётган аёлларининг биринчи халқаро саммит-конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Қирғизистондаги энергетика соҳасидаги аёллар уюшмаси ҳамда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлигининг «Марказий Осиёда энергетика» лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилгани билан эътиборга лойиқдир.

Очилиш маросимида USAIDнинг Қирғизистондаги миссияси директори Кая Адамс, USAIDнинг “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси раҳбарининг ўринбосари  Баян Абилқаирова, Қирғизистон Республикаси энергетика вазири – Дўсқул Бекмурзаев, Қирғизистон Республикаси Президентининг Иссиқкўл вилоятидаги ваколатли вакилининг биринчи ўринбосари Уланбек Далиев, Қирғизистон энергетика соҳасидаги аёллар уюшмаси президенти Олтинай Абдикеримовалар саммит-конференция иштирокчиларини қутлаб, халқаро тадбир ишига омад тилади.

Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад — энергетика соҳасидаги аёллар ҳамда мутахассислар учун гендер тенглиги ва ижтимоий интеграцияни ривожлантириш учун мулоқот платформасини яратиш, билим ва тажриба алмашиш, салоҳиятни ошириш имкониятларини кенгайтириш, узвий касбий алоқаларни ўрнатиш.

Саммит-конференсияда Марказий Осиё мамлакатлари – Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон энергетика соҳасида фаолият юритувчи аёл мутахассислар, шунингдек, энергетика вазирликлари, коммунал хизматлар, тартибга солиш органлари, энергетика компаниялари, университетлар ва профессионал ташкилотлар вакиллари турли мавзу ва йўналишларда маъруза қилдиларлар.

Тадбир натижасида Марказий Осиё давлатларининг энергетика соҳаларида меҳнат қилаётган аёллар ўз тажриба ва билимлари билан ўртоқлашдилар, шунингдек, касбий ва шахсан дуч келадиган умумий мақсад ва тўсиқларни муҳокама қилишди. Иштирокчилар биргаликда келажакда STEM соҳасига кирувчи ёш аёллар ва қизлар сонини кўпайтиришнинг мумкин бўлган ечимлари ва йўлларини ўйлаб, муҳокама қилишди.

USAIDнинг "Марказий Осиё энергетикаси" (Power Central Asia) лойиҳаси Марказий Осиё миллий ҳукуматларини энергетика соҳасидаги миллий ва минтақавий устуворликларига эришишда ва минтақавий электр савдосининг иқтисодий фойдаларини очишда қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Қирғизистон энергетика соҳасидаги аёллар ассоциацияси 2022 йил феврал ойида энергетикада аёлларни қўллаб-қувватлаш, улар учун эшитиладиган ва энергия соҳасидаги интилишлари ва салоҳиятларини рўёбга чиқариш имкониятига эга бўлган ягона майдон яратиш мақсадида ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг Чўпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари энергетика соҳасида меҳнат фаолияти юритаётган аёлларининг биринчи халқаро саммит-конференциясида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларидан вакиллар иштирок этишди.

 

Феруза Хаджимуратова, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар кенгаши раиси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>