Янгиликлар
«Наманган МЭТ» филиали: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи
  • 12.08.2022
  • 331

«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали балансида:

Узунлиги 603,336 км бўлган электр узатиш ҳаво тармоқлари мавжуд.

Жумладан:

• 500 кВ кучланишли — 58,686 километр;

• 220 кВ кучланишли — 336,53 километр;

• 110 кВ кучланишли — 181,120 километр.   

Жами қуввати 1325 МВА бўлган 3 та 220 кВ кучланишли подстанциялар мавжуд: «Сардор», «Оби-Ҳаёт», «Қизил-Равот».

Жумладан:

• «Сардор» подстанциясининг умумий қуввати: 525 МВА;

• «Оби-Ҳаёт» подстанциясининг умумий қуввати: 400 МВА;

• «Қизил-Равот» подстанциясининг умумий қуввати: 400 МВА.

 

Филиалда магистрал электр тармоқлари объектларини 2022/2023 йил куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, қуйидаги ишлар амалга оширилди: 110–500 кВли ўчиргичлар 10 та (йиллик режага нисбатан 100 фоиз), компрессор қурилмалари 3 та (100 фоиз) ва 51,23 км узунликдаги 110–500 кВли ҳаво линияларида (100 фоиз) мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди.

Шу билан бир қаторда, жорий таъмирлаш режасига асосан 110–500 кВли электр ускуналарида 12 дона подстанция трансформаторлари ва автотрансформаторлар (йиллик режага нисбатан 100 фоиз), 70 дона ўчиргичлар (75,7 фоиз) ҳамда 429,566 км узунликдаги ҳаво электр тармоқларида (91,4 фоиз) жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Электр таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида яроқсиз изоляторлар янги турдаги замонавий изоляторларга алмаштирилди. Наманган вилоятида жойлашган иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бизнес субъектлари ҳамда аҳолининг электр энергиясига ортиб бораётган талабини тўлиқ қондириш мақсадида бир қатор модернизация-реконструкция ишлари бажарилди.

Бугунги кунда подстанцияларни модернизация қилиш бўйича (1-босқичда) маънан ва жисмонан эскирган электр қурилмаларини замонавийга алмаштириш давом эттирилмоқда. Мисол учун, “Сардор” подстанциясида 4 комплект ОПН-220 кВ, 4 комплект ОПН-110 кВ “разрядник”лар ва 108 та элемент аккумлятор батареялари, 34 жамланма ажратгичлар, 1307 дона ПСД-70Е турдаги изоляторлар, 20 дона 110 кВ ва 3 дона 220 кВ кучланишли маънан ва жисмонан эскирган ҳаволи ўчиргичлар замонавий элегаз ўчиргичларга алмаштирилди.

Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 4 та навбатчи гуруҳлар бригадаси тузилган бўлиб, улар махсус автотранспорт воситалари, алоқа аппаратлари, зарур эҳтиёт қисмлар ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Шу билан бирга, «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали балансида бўлган 22 дона хизмат ва махсус автотранспорт воситаларининг 19 таси куз-қиш мавсумига шай ҳолатга келтирилди. Автомототранспорт воситаларига эҳтиёт қисм, ёқилғи-мойлаш материаллари захираси яратилди.  

Бир сўз билан айтганда, Наманган вилояти юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тасдиқланган режалар асосида, белгиланган муддатларида бажариб келинмоқда.

✍️ Равшан Ибрагимов, “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали директори

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>