Янгиликлар
Бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг иқтисодий форуми ҳамда саноат инновациялари ярмаркаси ўз ишини бошлади
  • 16.08.2022
  • 174

Бугун, 2022 йил, 16 август куни пойтахтимизда жойлашган ИННО технопарк биносида қўшма шаклдаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг иқтисодий форуми ҳамда саноат инновациялари ярмаркаси ўз ишини бошлади. Унда ўнлаб ташкилот ва корхоналар қаторида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"  акциядорлик жамияти вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун ва эртага, яъни 16–17 август кунлари давом этадиган халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматидан вакиллар, вазирлик ва давлат ташкилотлари ходимлари, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти вакиллари, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Покистон, Озарбайжон ва бошқа давлатдан вазирлар, мутахассис олимлар иштирок этмоқда.

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>