Янгиликлар
Саноат инновациялари ярмаркасида ихтирочилар ва рационализаторларнинг ижодий салоҳиятидан фойдаланиш натижадорлиги намойиш этилмоқда
  • 17.08.2022
  • 227

Аввал хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги ИННО технопарки биносида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг иқтисодий форуми доирасидаги саноат инновациялари ярмаркаси ўз ишини бошлади. Унда ўнлаб ташкилот ва корхоналар қаторида “Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Саноат инновациялари ярмаркасига ташриф буюрган меҳмонларга юқори кучланишли подстанцилар ҳамда магистрал электр тармоқларида олиб борилаётган қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция, таъмирлаш-созлаш ишларидаги ихтирочилар ва рационализаторларнинг ижодий салоҳиятидан фойдаланиш натижадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

✍️ Стратегик ривожлантириш ва стандартлаштириш бошқармаси

Веб-саҳифаTelegram  ‖ FacebookInstagramTwitterUtubeYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>