Янгиликлар
«Нурафшон» сиҳатгоҳи: 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи
  • 22.08.2022
  • 456

Сиҳатгоҳ ҳақида

Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Нурафшон» сиҳатгоҳи Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Чимён қишлоғида жойлашган бўлиб, санатория ҳудуди 12,3 гектар майдонга тенг. Сиҳатгоҳда жами 10 минг тупдан зиёд катта-кичик мевали ва манзарали дарахтлар парвариш этилиб, ёзда салқинлик ва кислородга тўйинган тоза ҳавони таъминлайди.

Сиҳатгоҳда мавжуд жами 114 ўринга мўлжалланган 57 та хоналарда дам олиш учун барча шароитлар бор. Уларнинг 9 таси “люкс” мақомидаги хоналар бўлиб, шароитлари янада такомиллаштирилган. Шунингдек, сиҳатгоҳда 100 ўринли ошхона ва бошқа хизмат кўрсатиш бинолари мавжуд.

Айни пайтда «Нурафшон сиҳатгоҳи» МЧЖда 2 та бўлим фаолият юритмоқда. Асосий бино ва коттеж кўринишидаги бино. Асосий бино 3 қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватида даволаш бўлими жойлашган. Иккинчи ва учинчи қаватида секция типидаги ётоқхоналар мавжуд. Хоналарда барча қулайликлар бор, дид билан жиҳозланган. Хоналар телевизор, совуткич ва кондиционерларга эга. Ҳар бир хона замонавий услубдаги электр жиҳозлари билан ёритилган, алоҳида тармоққа эга иссиқ ва совуқ сув таъминоти, санузел билан таъминланган. Барча бино ва иншоотларни иситиш санатория қозонхонаси орқали бажарилади. Бундан ташқари, санаторияда сув таъминоти, тозалаш иншооти бўлимлари мавжуд. Ҳозирда асосий бинонинг 1- ва 2-қаватлари мукаммал таъмирланмоқда.

«Нурафшон сиҳатгоҳи» МЧЖда 98 нафар ишчи-ходимлар меҳнат фаолияти юритмоқда. Улардан 6 нафари олий тоифали шифокорлар, 23 нафари ҳамширалар (19 нафари олий тоифали, 2 нафари 1-тоифали, 2 нафари 2-тоифали), 19 нафари кичик тиббий ходимлар, 11 нафар ошхона ходимлари ҳамда 39 нафар техник ишчи-ходимлар.

           Сиҳатгоҳда асосан энергетика ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, энергетика тизимида кўп йиллар ишлаб нафақага чиққан фахрийлар даволаниб дам оладилар. Дам олувчилар олий тоифали шифокорлар томонидан бирламчи ва иккиламчи профилактик тиббий текширув, лаборатория текширувлари, ЭКГ текшируви, кардиологик, стоматологик, терапевтик текширувлардан ўтказилади.

     Шу кунгача сиҳатгоҳимизда 43963 нафардан ортиқ энергетика тизими ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, энергетика фахрийлари ва бошқалар дам олиб, ўз соғлигини тикладилар.

Нисбатлаш учун олинган умумий маълумотларга кўра:

2020 йилда жами 1071 нафар, жумладан:

-431 нафар энергетика тизими ходимлари, шундан оила аъзолари 125 нафар;

-640 нафар бошқа ташкилот ходимлари, шундан 68 нафари Сардоба сув омбори техноген фожиасида жабр кўрган дам олувчиларга хизмат кўрсатилди.

Пандемия даврида эса 768 нафар реабилитацияга олинган беморларга тиббий хизмат кўрсатилди.

 2021 йилда жами 2537 нафар, жумладан:

-882 нафар энергетика тизими ходимлари, шундан оила аъзолари 278 нафар;

-1655 нафар бошқа ташкилот ходимлари дам олувчиларига хизмат кўрсатилган.

2022 йилнинг январь, февраль, март ойлари мобайнида жами 647 нафар энергетика тизими ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, энергетика фахрийлари ва бошқаларга хизмат кўрсатиб келинмоқда.

 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ таркибидаги барча ташкилотлардан “Нурафшон” санаториясига йилига 2500–3000 нафар дам олувчилар келиб, соғлигини тиклаб, дам оладилар. Бундан ташқари, санатория даромадини ошириш мақсадида Республикамиз вилояларидаги ташкилотлар билан шартномалар тузилган бўлиб, уларнинг ишчи-ходимлари санаториямизга келиб дам олишмоқда.

Шунингдек, санаториямиз Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази” ДУКнинг мувофиқлик сертификатига эга, шу боис чет эл фуқаролари ҳам келиб дам олишмоқда.

«Нурафшон» санаториясида даволашнинг асосини олтингургутли минерал сувлар билан ванналар кабул қилиш ташкил этади. Чимён олтингургутли минерал суви таркибининг ҳар бир литрида 330 мг олтингургут мавжуд бўлиб, инсон танасидаги қуйидаги касалликларни даволайди:

·  Юрак қон-томир системаси касалликлари.
·  Ҳаракат-таянч органлари касалликлари.
·  Асаб системаси касалликлари.
·  Тери касалликлари.
·  Аёллар жинсий аъзолари касалликлари.
·  Урологик касалликлари.

 

«Нурафшон» санаториясида ҳозирда олтингугуртли сув ваннасидан ташқари, иссиқлик билан даволаш, парафин, балчиқ, уқалаш муолажаси физиотерапия хоналарида Даррсонвал, электрофорез, амплипульс, Бернар токи, лазертерапия, ультратовуш билан даволаш, умумий ва маҳаллий ультрофиолет нурлари билан даволаш, нафас йўлларини дори моддаларни ингаляция йўли билан дори юбориб даволаш, УВЧ, ультрафиолет нурларини йўналтирилган равишда даволаш (КУФ), фитобочка, циркуляр душ, сув ости массажи, кислородли ванна каби муолажалар билан даволаб келмоқда.

Дам олувчиларга муолажадан ташқари замонавий тренажорлар билан жиҳозланган спорт залда эрталабки гигиеник бадантарбия ва даволаш бадантарбияси, терренкур, умумий тартиб ва парҳез буюрилади.

«Нурафшон» санаториясида кейинги йиллар давомида янги даволаш усуллари киритилиши билан даволаш сифатини янада яхшиланишига эришилмокда.

 Мавсумга тайёргарлик ҳақида

«Нурафшон сиҳатгоҳи» МЧЖда 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан чора-тадбирлар режаси тузилган бўлиб, ишлар таъмирлаш-созлаш ишлари режага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Жумладан:

·    Санаториянинг асосий биносига кирадиган иссиқ сув тармоғини алмаштириш;
·  Санатория ҳудудидаги ёнғин ўчириш гидрантларини ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан биргаликда кўрикдан ўтказиш;
·  Ошхонадаги иссиқ ва совуқ сув тармоқларини таъмирлаш;
·   Ошхонадаги идиш ювиш хонаси қозони ва иссиқ сув тармоғини таъмирлаш;
·   Ошхонадаги электр жиҳозлари, жумладан кондиционерларни қишки мавсумга тайёрлаш;
·  Ошхонадаги иситиш тизими қозонини мукаммал таъмирлаш;
·  Ошхона электр жиҳозларини жорий кўрикдан ўтказиш ва яэскиларини янгилаш;
·   Электр қурилмаларининг ерга улагичларини лаборатория текширувидан ўтказиш;
·  Газ қувурларини кўрикдан ўтказиш;
·   Қозонхона машинистларини гувоҳномаларини янгилаш ҳамда қайта шаҳодатлаш;
·   Табиий газдан фойдаланиш учун «Саноатконтехназорат»дан рухсатнома олиш;
·  Электр шитларни жорий кўрикдан ўтказиш;
·   Иситиш тизими ва қозонларни кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш-созлаш;
·  Иситиш тизими ва қозонларни синовдан ўтказиш;
·   Асосий бинодаги иситиш тизимини батареяларни тозалаш ва жорий таъмирлаш;
·   Қозонхонадаги Н-1, Н-2 насосларини мукаммал таъмирлаш;
·   Қозонхонадаги 2-қозон ускунасини мукаммал таъмирлаш;
·  Қозонхонадаги захира қозонларни жорий кўрикдан ўтказиш.

Шу билан бирга, куз-қиш мавсуми олдидан санатория ҳудудида одобонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Сиҳатгоҳнинг эстетик қиёфаси яхшиланиб, дам олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.

 ✍️ Олимжон Хасанов, “Нурафшон” санаторияси бош ҳакими

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>