Янгиликлар
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ: «Катта Қўйлиқ» маҳалласида Истиқлол шодёнасига бағишланган байрам дастури бўлиб ўтди
  • 29.08.2022
  • 292

✨ Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани «Катта-Қўйлиқ» маҳалласида Мустақилликнинг 31 йиллиги байрам дастури бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ вакиллари, шунингдек, маҳалла фаоллари, меҳнат ва спорт фахрийлари иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, Истиқлол шодёнаси олдидан «Катта-Қўйлиқ» маҳалласида икки марта ободонлаштириш ҳашари ташкил этилди. МФЙ ҳудудига 200 туп манзарали ва мевали дарахтлар экилди. Маҳалла фаоллари учун бир дона замонавий компьютер ва принтер совға қилинди.

Бундан ташқари, 5 нафардан аёл ва эркаклар Фарғона вилоятидаги "Нурафшон" сиҳатгоҳига юборилди. Болалар учун истироҳат боғига чипталар берилди. "Темир дафтар"га кирган 5 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Болажонлар учун спорт майдончаси қурилиб, спорт анжомлари совға қилинди.

Веб-саҳифаFacebookInstagram ‖  Youtube

✍️ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>