Янгиликлар
Муҳтарам юртдошлар, ҳурматли ҳамкасблар!
  • 31.08.2022
  • 196

Бугун кўпмиллатли халқимиз жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик қутлуғ байрамини қалбда қувонч ва шукроналик туйғулари ила нишонламоқда.

Азал-азалдан обод шаҳар ва қишлоқлар, боғ-у роғлар, бетакрор маданий обидалар бунёдкори сифатида шуҳрат қозонган меҳнаткаш ва олижаноб халқимиз ушбу тарихий санани муносиб меҳнат зафарлари, улкан ютуқ ва ғалабалар билан кутиб олмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида янги-янги корхоналар, замонавий уй-жойлар, илм-фан, таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари, равон йўл ва кўприклар, боғ ва хиёбонлар барпо этилмоқда.

Ўзбекистон энергетика соҳаси, хусусан электр энергетика тармоғида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Турмуш фаровонлиги ҳамда демографик ўсиш суръатлари ошиб бораётган халқимиз — истеъмолчиларни рози қилиш учун биз энергетиклар ҳали жуда кўп ва самарали меҳнат қилишимиз даркор.

Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилашга қаратилган тармоқдаги ўнлаб йирик лойиҳаларни амалга ошириш — биз энергетиклар учун дастурул амал, ўз олдимизга қўйган олий мақсад эканлиги шубҳасиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзим ва кўпсонли жамоамиз номидан, барчангизни Истиқлол шодёнасининг 31 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман!

Юртимиз тинч-осуда, халқимиз омон бўлсин! Касб-коримиздан файз-барака, оилаларимиздан бахт-иқбол аримасин! Ватанимиз равнақи учун аҳилликда меҳнат қилишдан толмайлик!

Ҳурмат билан,

Дадажон Исақулов

>