Янгиликлар
Ўзбекистон энерготизимининг рақамли модели ва интерактив харитаси яратилди
  • 30.08.2022
  • 220

Бугун, 2022 йил 30 августда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ мажлислар залида "UZASSYSTEM" ҚК томонидан ишлаб чиқилган электрон дастур — «Ўзбекистон Республикаси энерготизимидаги электр тармоқларининг рақамли модели ва интерактив харитаси» лойиҳасининг ишчи тақдимот маросими бўлиб ўтди.

⚡️ Унда Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, тегишли бўлим ва бошқарма мутахассислари, магистрал электр тармоқлари филиаллари ходимлари ҳамда лойиҳалаштирувчи ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Тақдимотда таъкидландики, қарийб бир ярим йил давомида яратилган мазкур рақамли дастурга электр энергетика тармоғининг 35, 110, 220 ва 500 кВ кучланишли ҳаво тармоқлари ва подстанциялар ҳақидаги ахборот киритилган бўлиб, тизимдаги модернизация ишлари, бир сўз билан айтганда, янгиланишлар даставвал ушбу дастур орқали текшириб кўрилади ва ўзгаришлар Ўзбекистон энерготизимига қандай таъсир этиши ўрганилади.

✅ Янги электрон дастурдан “Миллий диспетчерлик маркази” ДУК фаолиятида кенгроқ фойдаланилади

Аввал хабар  берганимиздек, бугун Ўзбекистон энерготизимининг рақамли модели ва интерактив харитаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотдан сўнг мутахассислар фикр-мулоҳазалари, таклифлари ўрганилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раисининг таклифига кўра электрон дастур — Ўзбекистон энерготизимининг рақамли моделини ва интерактив харитаси бирмунча такомиллаштирилади ва давлат тилига ўгирилади.

Шунингдек, Д.А.Исақулов дастурдан фойдаланиш бўйича Низом ишлаб чиқиш, унга турдош ташкилотларга тегишли маълумотларни киритиш тартибини аниқлаш, расмий тақдимотни электр энергетика тармоғига кирувчи барча ташкилот вакиллари иштирокида ўтказиш бўйича мутахассисларга топшириқ берди.

Тақдимот муҳокамаларида таъкидландики, янги дастурдан “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси  фаолиятида кенгроқ фойдаланилади.

Веб-саҳифаFacebookInstagram ‖  Youtube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>