Янгиликлар
“Самарканд МЭТ» филиали: МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
  • 31.08.2022
  • 242

✅ МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бугун кўпмиллатли халқимиз жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрамини қалбда қувонч ва шукроналик туйғулари ила нишонламоқда.

⚡️Истиқлол шодёнасига аталган тадбирлар бугун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги таркибий бўлинма ва филиалларда ҳам давом этмоқда.
 
✨ Мисол учун, “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.А.Назиров “Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиалининг ходимларини Мустақиллик байрамининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этди.

Самарқандлик энергетиклар ҳам, фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимиз, шу қаторда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг барча ишчи-ходимларини Истиқлол шодёнаси билан қутлади.

Шунингдек, Филиалда бўлиб ўтган учрашувда ишчи тартибдаги масалалар ҳам муҳокама этилди.

Мустақиллик боқий, байрам шукуҳи файзли, Истиқлолимиз абадий бўлсин!

 

✍️ “Самарканд МЭТ» филиали Ёшлар Иттифоқи аъзолари

Веб-саҳифаFacebookInstagram

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>