Янгиликлар
Фарғоналик энергетиклар томонидан аварияли ҳолатларининг олдини олишга қаратилган амалий машғулотлар ўтказилди
  • 31.08.2022
  • 214

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли “Сокин” подстанциясида Шарқий минтақавий диспетчерлик бошқармаси диспетчерлари билан биргаликда, “Фарғона МЭТ” филиали бош мухандиси Д.Ш.Каримов назорати остида, 2022 йил аварияли ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар бажарилиши юзасидан амалий машғулотлар ўтқазилди.

Тасдиқланган режага мувофиқ ўтказилган аварияга қарши машғулотлар давомида подстанция навбатчилари ва ишчи-ходимлари ўз билим-маҳоратларини қўллаб, шартли аварияни бартараф этишди. Машғулот натижалари қониқарли деб баҳоланди.

Маълумот ўрнида: юртимизда кенг нишонланаётган Истиқлол шодёнаси тантаналарини ўтказиш ҳамда тўрт кунлик дам олиш кунларида электр таъминоти барқарор фаолиятини таъминлашга қаратилган навбатчилик ишлари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча таркибий бўлинма ва филиалларда Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг махсус буйруғи асосан амалга оширилмоқда.

✍️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>