Янгиликлар
Халқаро сертификатлаш органи томонидан ўтказилган кузатув аудити муваффақиятли якунланганлиги тўғрисида ижобий хулоса берилди
  • 05.09.2022
  • 264

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда ISO 37001:2016 халқаро стандарт талабларига риоя этилаётгани ҳамда бошқарув тизимининг коррупцияга қарши қурашиш амалиёти ўз ўрнида ишлаётганлиги баҳолаш бўйича “CERT International” халқаро сертификтлаш органи томонидан Кузатув аудити ўтказилди.

Шу билан бирга, Жамиятда ISO 37001:2016 сертификатини қўлга киритиш орқали коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилишини ҳамда энергетика соҳасини янада ривожлантириш, унинг фаолиятида коррупция ҳолатларини бартараф этиш ва унга қарши курашиш чоралари самарадорлигини ошириш ҳамда очиқлиқ ва шаффофликни таъминлаш юзасидан барча зарур чора-тадбирларнинг амалга оширилди.

Ушбу амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича тегишли маълумотлар “CERT International” халқаро сертификатлаш органига тақдим этилиб, Кузатув аудити муваффақиятли якунланганлиги тўғрисида ижобий хулоса қўлга киритилди.

✍️ Нигора Абдуллаева, Молиявий бошқарув, бизнес этика, шаффофлик ва комплаенс бўлими бошлиғи

Веб-саҳифаFacebookInstagram ‖  Youtube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>