Қизиқарли хабарлар
Водородли автомобилларнинг келажаги қандай ?
  • 31.08.2022
  • 330

Кўпгина давлатлар 2030 йилгача ички ёнув двигателли автомобиллардан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда. Бензинли транспорт воситаларини тақиқловчи қонунлар Ҳиндистон, Буюк Британия, Норвегия, Бельгия ва бошқа мамлакатларда аллақачон қабул қилинган ёки кўриб чиқилмоқда. Электр транспорт воситаларига ўтиш жадал суръатлар билан давом этмоқда. Аммо электромобилларнинг жиддий рақобатчиси бор ва бу водород автомобиллари ҳисобланади.

Водород автомобилининг қурилмаси кўп жиҳатдан электр автомобиль қурилмасига ўхшайди: бир хил электр мотор, фақат у аккумулятордан қувватланмайди, лекин водород иштирокидаги кимёвий реакция натижасида ишлайди. Унинг ишлаш тизими қуйидагича, водород бакда сақланади, кейин у ташқи ҳаво билан аралаштирилади, ёнилғи хужайрасидаги реакция натижасида электр энергияси олинади, ундан олинган электр ўзгарувчан ток двигателини ишга туширади.
Дунёдаги энг машҳур водород автомобили Toyota Mirai ҳисобланади. У биринчи марта 2013 йил ноябрь ойида Токио автосалонида тақдим этилган.

♦ Ёқилғи тўлдириш вақти 3-5 минут, қувват захираси эса 600 км.
♦ Максимал тезлик — 170 км/соат
♦ Қувват — 153 л. куч
♦ 90 км/с тезланиш — 9,4 сония.

Бугунги кунда водородли автомобилларнинг камчиликлари уларнинг юқори нархи ва ёнилғи қуйиш шохобчаларининг ривожланмаган тармоғидир.

#электромобил

Манба: https://t.me/clearenergy/1609

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>