Қизиқарли хабарлар
Европадаги энг қадимги қуёш электр станцияси неча ёшда?
  • 05.09.2022
  • 348

Европадаги биринчи фотоволтаик тизим Швейцариянинг Тичино кантонида жойлашган бўлиб, 40 йилдан буён электрни тармоққа узлуксиз етказиб беришда давом этмоқда.

Жанубий Швейцария олий мактаби (SUPSI) томига ўрнатилган станция 10 кВт қувватга эга бўлиб, 288 та фотоволтаик модулдан иборат.

40 йил ўтгач, модулларнинг аксариятида эскириш белгилари аниқланди, баъзи жойлар сиртнинг қолган қисмига қараганда кўпроқ қизийди. Бироқ, 2017 йилда ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, модулларнинг аксарияти ҳали ҳам дастлабки қувватнинг камида 80 %ини таъминлайди.

#қуёшэнергияси

Манба: https://t.me/clearenergy/1613

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>