Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанциялардаги электр жиҳозлари замонавийлари ҳисобига янгиланмоқда
  • 10.09.2022
  • 251

Президентнинг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ–3284-сонли «"Магистрал тармоқларни реконструкция ва модернизация қилиш" инвестицион лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорни бажариш мақсадида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалиниг 220/110/10 кВ кучланишли “Фарғона” подстанциясидаги ВВН-220 русумли жами 4 комплект ўчиргичлар LTB-245E1-1P-50kA русумли элигазли ўчиргичларга алмаштирилди.

⚡️ ВВН-110 русумли жами 16 жамланма ҳаволи ўчиргичлар 13 жанланма замонавий LTB-145D1/B русумли элигазли ўчиргичларга  алмаштирилди. Қолган 3 жамланма ўчиргич 2022 йил 1 октябрга қадар тўлиқ алмаштирилиши режалаштирилган.

Суратларда “4-сонли монтаж бошқармаси” АЖ ҳамда 220 кВли "Фарғона" подстанцияси ходимлари 110 кВ ли Л-Ф-К-2 русумли ячейкани демонтаж қилаётгани акс этган.

✍️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>