Янгиликлар
Мамлакатимизда ACWA Power компанияси билан ҳамкорликда шамол электр станциялари қурилмоқда
  • 10.09.2022
  • 113

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ACWA Power Uzbekistan — шамол электр станциялари компанияси бош директори Бахтиёр Ишнаев ҳамда ШЭС лойиҳалаштириш компанияси директори Алпен Караинни қабул қилди.

Ишчи тартибдаги учрашувда ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар муддати ҳамда амалга ошириш тартиби, ШЭСларини электр энергетика ягона тармоғига улаш масалалари муҳокама этилди.

⚡️ Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ACWA Power компанияси томонидан республикамиз ҳудудларида шамол электр станцияларини қуриш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Лойиҳалар таркибида юқори кучланишли электр тармоқлари қурилиши ҳам назарда тутилган.

Веб-саҳифаFacebookInstagram ‖  Youtube

✍️ «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>