Янгиликлар
Самарқанд шаҳри Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитига тайёр
  • 10.09.2022
  • 86

Жорий йилнинг 15–16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбати саммити ўтказилади. Саммитда ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари сўнгги уч йилда биринчи марта бир манзилга тўпланмоқда.

Саммит арафасида Самарқандда янги муҳташам ва замонавий аэропорт, Халқаро туризм маркази қурилди. Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди – 8 та (2 та 5 юлдузли ва 6 та 4 юлдузли) меҳмонхона, Конгресс холл ҳамда Карвонсарой комплекси қурилди.

Бугун Самарқанд саммитни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар ўрнатилган.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>