Янгиликлар
Андижонлик энергетиклар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси талаблари бажарилмоқда
  • 19.09.2022
  • 215

Юртни яшилликка буркаш — ҳам савобли, ҳам улуғ ишлардан бири эканлиги шубҳасиз. Халқимизда боғ яратган инсонларни қадрлаш — миллий анъана даражасида. Бинобарин, экилган ҳар бир кўчат замирида тоза ҳаво, бозорларимиз тўкинлиги, қурилиш материаллари, тупроқ таркибини бойитиш, қолаверса, юртимизга чирой ҳамда фусункорлик касб этиш каби ишлар мужассам.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида, мамлакатимиз миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга йўналтирилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалиётга татбиқ этилмоқда.

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан тегишли ҳудудларга мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, парвариш қилинмоқда. Тозаликка ҳамда кўкаламзорлаштиришга эътибор қаратиш, айниқса юқори кучланишли подстанциялар ҳудудини ободонлаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Умуман олганда, атроф-муҳитнинг тоза-озода, гўзал ва кўркам бўлиши ўзимизга боғлиқ. Тоза ҳудудда яшаш ва ундан нафас олиш соғлигимиз учун нақадар фойдали эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз. “Тозалик — соғлик гарови”, дея нақл қилади доно халқимиз.

Хулоса қилиб айтганда, «Андижон магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан ободончилик ва кўкаламзорлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларда Филиалининг барча ишчи-ходимлари ташаббус кўрсатиб, подстанциялар ҳудуди, боғлари, атроф кўчалари, қолаверса, маъмурий биноларини озода-сарамжон қилиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.

✍️ «Андижон МЭТ» филиали Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти аъзолари

Веб-саҳифаFacebookInstagram ‖  Youtube

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

 

>